Эрдўған ва Ал-Ибодий Курдистон минтақасида ўтказилиши кутилаётган референдумга қарши чиқишди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i23531-Эрдўған_ва_Ал_Ибодий_Курдистон_минтақасида_ўтказилиши_кутилаётган_референдумга_қарши_чиқишди
Туркия президенти ва Ироқ бош вазири яна бир бор Крудистон минтақасини Ироқдан ажратиш мақсадида рефрендум ўтказилишига қарши эканлигини билдирдилар.
(last modified 2018-08-22T13:22:09+00:00 )
сентябр 19, 2017 13:57 Asia/Tashkent
  • Эрдўған ва Ал-Ибодий
    Эрдўған ва Ал-Ибодий

Туркия президенти ва Ироқ бош вазири яна бир бор Крудистон минтақасини Ироқдан ажратиш мақсадида рефрендум ўтказилишига қарши эканлигини билдирдилар.

Анталия ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған  Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий билан телефон орқали суҳбатида  Ироқ ҳудудларидан Курдистон минтақасини ажратилиши минтақада бўҳронлар ва нотинчликларни тобора ортиб боришига замин яратади деб таъкидлади.

Эрдўған ва Ал-Ибодий телефон орқали ушбу суҳбатда  Ироқ яхлитилигини ҳимоя қилиш зарурлигини эълон этдилар.

Томонлар шунингдек  Курдистон минтақасида референдум ўтказилишини тўхтатиш борасидаги Ироқ Олий судининг кечанги ҳукмини  жуда мавридли ва тўғри ҳатти ҳаракат деб баҳоладилар.

Ироқнинг Курдистн минтақасида сентябрь ойининг 25 куни референдум ўтказилиши кутилмоқда.