Ал-Ибодий: фитначиларга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Кеча Ироқ Бош вазири бу мамлакатнинг Курдистон минтақасида сепаратистик ҳаракатлар ва референдумдан сўнг, Бағдод давлати ушбу рефрендум натижасини расман тан олмайди ва бу масала борасида ҳатто баҳс -мунозара ҳам қилмайди деб айтди.
Ҳайдар Ал-Ибодий марказий давлатнинг ижозатини олмасдан Курдистон минтақасида референдум ўтказилганлигига тўхталиб, фитначилар танбиҳ қилиниб уларга қарши жиддий чоралар кўрилади деб қўшимча қилди.
Ироқ Бош вазири , тарқатилган хабарлар Арбил масъуллари томонидан Ироқнинг курд фуқароларига нисбатан таҳдид солингани, шунингдек қўрқитиш йўли орқали уларни референдумда қатнашишга мажбурлашганидан далолат бермоқда деб баён қилди.
У ўз сўзларида халқаро ҳамжамият ва Ироқ давлатининг қаттиқ мухолифати билан бир пайтда Курдистон минтақаси раиси Масъуд Боризоний қайсалиги ва ўзбошимчалиги билан Ироқнинг Курдистон минтақасини бу мамлакатдан ажратиш мақсадидаги референдум ўтказилди. Масъуд Боризонийнинг ушбу ҳатти -ҳаракати эса Ироқ конституциясини оёқ ости этиш ҳисобланади.