Саудия Арабистонида аёлларга машина бошқаришга рухсат берилди
Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд сешанба куни қироллик аёлларига тарихда биринчи марта машина бошқариш ҳуқуқини берувчи фармонни имзолади
Саудия Арабистонида аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномалари олишга рухсат берилди. Бу ҳақдаги қарорни қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд қабул қилди.
Cаудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд сешанба куни қироллик аёлларига тарихда биринчи марта машина бошқариш ҳуқуқини берувчи фармонни имзолади, деб хабар қилинди Саудия Арабистони оммавий ахборот воситаларида. "Қирол фармони: йўл ҳаракати хизмати аёлларга қиролликда машина бошқаришга рухсат беради", — дейилади хабарда. Қирол ИИВ, Молия вазирлиги, Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги вакилларидан комиссия чақиртиришга буйруқ берган. Комиссия аёлларга машина бошқариш ҳуқуқини тақдим этиш учун тегишли чораларни ўрганиш билан шуғулланадилар.
Эслатиб ўтамиз, дунёдаги энг консерватив давлатлардан бири саналмиш Саудия Арабистони кўплаб соҳаларда аёллар ҳуқуқларини чеклаган. Аммо охирги вақтларда қиролликда кўпчилик аёлларни у ёқ-бу ёққа олиб боришга мажбур бўлаётган эркакларнинг вақтини тежаш учун аёлларга машина бошқариш ҳуқуқини тақдим этиш керак, деган фикрни билдириб келаётган эди.
Саудия Арабистонида аёлларга машинани ҳайдашга расман тақиқлов мавжуд бўлмаган, бироқ ҳайдовчилик гувоҳномасини фақатгина эркаклар олишлари мумкин бўлган. Агар жамоат жойларида машина ҳайдаётган аёл пайқалса, у ҳибсга олиниши ёки йирик миқдорда жаримага тортилиши мумкин эди.