Дамашқ шаҳрида учта портлаш содир этилди
(last modified Mon, 02 Oct 2017 14:15:41 GMT )
октябр 02, 2017 19:15 Asia/Tashkent
  • Дамашқ шаҳрида учта портлаш содир этилди
    Дамашқ шаҳрида учта портлаш содир этилди

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрининг ал-Майдон маҳалласидаги полиция идораси қаршисида уч марта террорчилик портлаш ҳаракатлари содир этилган 

Ливаннинг ал-Миёдин телеканали тарқатган хабарга кўра, бугун душанба куни Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрининг ал-Майдон маҳалласидаги полиция идораси қаршисида уч марта террорчилик портлаш ҳаракатлари содир этилган. 

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ливаннинг ал-Миёдин телеканали тарқатган хабарга кўра, ушбу ҳужумни Сурия пойтахтида икки нафар террорчи белбоғли портловчи қурилмани боғлаб амалга оширган. 

Эрон телерадиокомпанияси ҳам Дамашқдаги портлашда 15 кишининг ҳаётдан кўз юмганлиги ва яна 22 кишининг оғир тан жароҳати олганлиги ҳақида хабар берди. 

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари Сурия армияси ва иттифоқчилари Дамашқ атрофидаги бир нечта минтақаларни эгаллаб олишгани ҳақида хабар беришди. 

 

Ёрлиқ