Эрон ТИВ раҳбари: БМТ Эронга қарши агрессия айбдорларини жавобгаликка тортиш керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98280-Эрон_ТИВ_раҳбари_БМТ_Эронга_қарши_агрессия_айбдорларини_жавобгаликка_тортиш_керак
Эрон ТИВ раҳбари АҚШ президентининг сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузкор ҳаракатларни бошқарганини тан олганига тўхалиб, АҚШ Эрон ва эронликларга ушбу қонунбузарликлар туфайли етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплашга мажбур деб айтди.
(last modified 2025-11-15T07:01:34+00:00 )
ноябр 13, 2025 15:14 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: БМТ Эронга қарши агрессия айбдорларини жавобгаликка тортиш керак
    Эрон ТИВ раҳбари: БМТ Эронга қарши агрессия айбдорларини жавобгаликка тортиш керак

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ президентининг сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузкор ҳаракатларни бошқарганини тан олганига тўхалиб, АҚШ Эрон ва эронликларга ушбу қонунбузарликлар туфайли етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплашга мажбур деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчининг БМТ Бош Котиби ва Хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган мактубида қуйидагича дейилан: 2025 йил 6 ноябрида  АҚШ президенти деди: Исроил биринчи бўлиб /Эронга/ ҳужум қилди. Бу ҳужум жуда  кучли эди. Мен бунинг учун тўлиқ жавобгар эдим".

Халқаро ҳуқуққа кўра, бу баёнотлар АҚШнинг юқорида қайд этилган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан йўл-йўриқ кўрсатаётгани ва назорат қилаётганларнинг яққол далидир. Аввал хабар қилинганидек, Исроил режими ва АҚШнинг агрессия ҳаракати Эрон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши ҳамда БМТ Низомининг 2-моддаси 4-бандини очиқдан-очиқ ҳолда амалга оширилди.

Бу ҳаракат халқаро ҳуқуқ ва халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойилларига тўлиқ эътибор бермай амалга оирилган тинч аҳолига ва тинч аҳоли нишонларига қарши ҳужумларни ўз ичига олди, натижада 1100 дан ортиқ бегуноҳ инсонлар шаҳид бўлди ва яна кўп одамлар жароҳатланди.

Шунингдек, фуқаролик инфратузилмасига жумладан МАГАТЭ кафолатлари остидаги Эроннинг тинч ядровий объеклатарига нисбатан ҳужумлар, БМТ Низоми, Ядро қуролларини тарқатмаслик  тўғрисидаги Шартнома  (NPT) кўриб чиқиш конференцияларининг якуний ҳужжатлари МАГАТЭ резолюциялари ва Хавфсизлик кенгаши резолюцияси  (1987-сонни)ни очиқдан-очиқ бузган ҳолда амалга оширилди. Бинобарин, бу қонунбузарликлар учун халқаро жавобгарлик нафақат Исроил режимига, балки АҚШга , жумладан режимга раҳбарлик қилган ва назорат қилиши учун ҳамдир. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, АҚШ Эрон ва эронликларга ушбу қонунбузарликлар туфайли етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаши шарт. Етказилган зарарни қоплаш мажбурияти олдинги вазиятни тиклаш ва халқаро ҳуқуқнинг белгиланган тамойиллари асосида товон тўлашни ўз ичига олади.

Айни пайтда юқорида айтиб ўтилган эътироф, АҚШ президенти ва ё бу ҳужумларда аралашган бошқа АҚШлик расмийларини  тажовуз жиноятларини содир этиш, тинч аҳолига қасддан ҳужумлар уюштиришда,ҳарбий ҳаракатлар  ташқарисида юқори ҳарбийларни нишонга олиш фуқаролик  объектларга, жумладан касалахоналар ва тез ёрдам машиналарига, Эрон телерадиокомпанияси марказига , қамоқхлоналаи ва энергия инфратузмасини ва тинч мақсаддаги ядровий таъсисотларига ҳужум юуштиришда яққол айбдор ва эавобгар эканликларини кўрсатади.