Бағдод давлати Ироқ Курдистонига ҳужум қилмоқчи эмас
Ироқ бош вазири идораси нотиғи Арбил масъулларининг Бағдод давлати Ироқ Курдистонига ҳужум уюштиршни режалаштирмоқда деган иддаоларини рад этди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ироқ бош вазири идораси нотиғи Саъд Ал -Ҳадисий бу мамлакат Курдистон минтақасининг хавфсизлик кенгаши иддаоларига кўрсатган аксиламалида, Бағдод давлати Ироқ Курдистони минтақасига ҳарбий ҳужум уюштиришни режалаштиргани йўқ деб эълон қилди.
Ироқ Курдистонидаги пешмарга кучлари қўмондони ҳам, айрим ОАВнинг Ироқ армияси Киркук вилоятида ҳарбий амалиётлар ўтказмоқчси деган хабарларида асос йўқлигини маълум қилган.
Жорий йилнинг 25 сентябрь Ироқ Курдистонида ўтказилган референдум ортидан Бағдод давлати ҳам Ироқ яхлитлиги ва мустақиллигини сақлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида лозим чора- тадбирлар кўриб чиқишни иш дастурида жой берди.
Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий ҳам Бағдод ва Арбил ўртасида музокараларни бошлаш ва муаммоларга ечим топиш учун 3 та шарти яъни " Ироқ конституциясини ҳурмат қилиб риоя қилиш", Ироқ сарзамини яхлитлигини эҳтиром қилиш" ва Ироқ Курдистонида ўтказилган референдум натижаларини рад этиш"ни таклиф қилганди.