Ироқ ҳарбийлари бу мамлакат шимолида янги амалиётлар ўтказди
Ироқ армиясининг бугунги амалиётлари давомида бу мамлакат шимол минтақасида жойлашган Санжор шаҳри давлат армияси қўлига ўтди.
Эроннинг Саҳар телеканали хабарига кўра, бугун эрта тонгда Ироқ ҳарбий бўлинмаларининг Ироқ шимолидаги Санжор шаҳрига киришгани ортидан бу шаҳар Ироқ армияси ихтиёрига ўтган.
Санжар шаҳри пешмарга кучларининг муқовимат кўрсатмаганидан кейин Ироқ ҳарбий кучларига таслим бўлди.
Ироқ Курдистони пешмарга кучлари Махмур шаҳридан ҳам орқага қайтдилар.
Ҳозирча Ироқ шимолининг Диёла вилоятидаги баҳсли уч шаҳар Баздод армияси ихтиёрига ўтганлиги айтилади.
Шундай бир ҳолда Каркук шаҳрини Ироқ армияси ихтиёрига ўтганлигидан кейин бу мамлакат бош вазири Ҳайдар Алибодий ҳам бу шаҳар халқнинг мол -мулкини асраш ва ҳимоя қилишга дастур берган.