октябр 18, 2017 18:21 Asia/Tashkent
  • Ироқ бош вазири: Референдум тамом бўлди ва тарихга айланди
    Ироқ бош вазири: Референдум тамом бўлди ва тарихга айланди

Ҳайдар ал-Ибодий сешанба куни Бағдодда ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, Курд раҳбарига референдум ҳаммадан кўра курдларнинг манфаатига зарар етказади деб айтилган эди

Ироқ бош вазири Ироқ Курдистон минтақасининг Ироқ давлатидан алоҳида бўлиб ажралиб чиқиш учун ўтказилган референдумга ишора қилиб шундай таъкидладики, ушбу референдум тамом бўлди ва тарихга айланди. Мазкур референдум Ироқ марказий давлатининг қаршилигига қарамай ўтказилган эди. 

Ироқнинг Сомерия Ньюз тармоғи тарқатган хабарга кўра, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий сешанба куни Бағдодда ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, Курд раҳбарига референдум ҳаммадан кўра курдларнинг манфаатига зарар етказади деб айтилган эди. Ҳайдар ал-Ибодий ҳеч қачон ички урушни бошламаслигини айтиб, Ироқнинг Курдистон расмийларини мамлакат конституциясига асосан музокара ўтказишга чорлади.

Ҳайдар ал-Ибодий Киркук вилоятида ва бошқа низоли минтақалардаги бузғунчилик ҳаракатлари ҳақида огоҳлантириб шундай таъкидладики, Ироқнинг байроғи ҳамма ироқликларга таалуқли бўлиб, мамлакатнинг барча жойларида ушбу байроқ ҳирпиллаб туриш керак. 

Ёрлиқ