Ал-Ибодий: Курдистон минтақасида ўтказилган референдум натижалари бекор этилиши керак
(last modified Thu, 26 Oct 2017 13:47:11 GMT )
октябр 26, 2017 18:47 Asia/Tashkent
  • Ал-Ибодий
    Ал-Ибодий

Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал -Ибодий Ироқнинг Курдистон минтақасида ўтказилган референдум натижалари тўғрисидаги курдлар таклифини рад этди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Ироқ бош вазири идорасининг бугунги баёнотида жумладан қуйидагича келтирилган: Ҳайдар Ал Ибодий фақат референдум натижаларини бекор этилиши ҳамда Курдистон минтақаси томонидан Ироқ конституциясини эҳтиром қилинишини қабул қмилади.

Референдум натижаларини бекор этиши учун  Ироқнинг Курдистони минтақаси масъулларига нисбатан босимларни кучайгани ортидан  сешанба куни Арбил масъуллари чиқарган баёнотида  референдум натижаларини бекор этиш учун тайёр эканлигини эълон қилиб бу минтақа чегараларида ҳар қандай ҳарбий амалиётларни тўхтатилиши  ҳамда Ироқ конституцияси асосида Арбил ва Бағдод ўртасида музокараларни бошланишини таклиф қилганди.

Халқаро миқёсидаги мухолифлатлар ҳамда Ироқ давлатининг кескин қоралаши билан Масъуд Боризоний жорий йилнинг 25 сентябрида  Ироқнинг Курдистон минтақасида референдум ўтказганди.