Сурия армияси Дейрзур шаҳридаги ал-Баладий стадионини эгаллаб олиш
(last modified Mon, 30 Oct 2017 13:47:34 GMT )
октябр 30, 2017 18:47 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Дейрзур шаҳридаги ал-Баладий стадионини эгаллаб олиш
    Сурия армияси Дейрзур шаҳридаги ал-Баладий стадионини эгаллаб олиш

Сурия армияси ушбу стадионни эгаллаб олиш билан бир пайтда ўнлаб террорчиларни ҳам йўқ қилишди

Сурия армияси мамлакат шарқидаги Дейрзур шаҳрининг ичкарисидаги ўзларининг олға сари юришларида ал-Баладий стадионини эгаллаб олишга муваффақ бўлишди. 

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Суриянинг уруш жараёни ҳақида ахборот берувчи штаби бугун душанба куни шундай маълум қилдики, Сурия армияси ушбу стадионни эгаллаб олиш билан бир пайтда ўнлаб террорчиларни ҳам йўқ қилишди. 

Жанг майдонидаги манбалар тарқатган хабарга кўра, Сурия армияси муқовамат кучларининг ҳамкорлиги билан ал-Арафий ва ал-Имол маҳалласини ИШИД террорчиларини йўқ қилишганидан кейин озод этишди. Армиянинг муҳандислик бўлинмалари ушбу иккала маҳаллада террорчилар томонидан жойлаштирилган мина ва портловчи мосламаларни зарарсизлантириш амалиётини бошлашди.  

Сурия армиясининг бўлинмалари ўзларининг олға сари юришларида Дейрзур шаҳрининг марказига кириб олишди. Сурия қуролли кучлари ва муқовамат ҳаракати 2017 йилнинг 5-сентябр куни Дейрзур шаҳрининг уч йиллик қамалига барҳам беришган эди. 

Ёрлиқ