Ироқ Курдистони президенти ваколатининг тақсимланиши
(last modified Tue, 31 Oct 2017 08:24:11 GMT )
октябр 31, 2017 13:24 Asia/Tashkent

Ироқнинг Курдистон парламенти 29 октябр куни 70 та ёқлаб овоз бериш билан ва 23 та қарши овоз билан ушбу минтақа президентининг ваколатларини тақсимлашга розилик берди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Ироқнинг Курдистон президенти ваколатининг тақсимланиши”га доир мавзуга бағишланади.      

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Ироқнинг Курдистон парламенти 29 октябр куни 70 та ёқлаб овоз бериш билан ва 23 та қарши овоз билан ушбу минтақа президентининг ваколатларини тақсимлашга розилик берди. Ироқ Курдистони президенти Масъуд Борзанийнинг сиёсатдаги фаолияти ўз ниҳоясига етди. Масъуд Борзанийни 1 ноябр куни тугайдиган ваколатини узайтирмаслигини маълум қилиб истеъфога чиққанини эълон қилди. 29 октябрь куни Курдистон қонунчилик мажлисида Курдистон президенти Масъуд Барзонийнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди. Эндиликда Масъуд Борзанийнинг бошқарувдаги фаолиятига бир кун қолди холос. Борзаний ўз чиқишида бундан кейин фақат Пишмаргенинг бир вакили бўлишини айтди. Борзанийнинг ушбу баёноти унинг сиёсатдаги умри поёнига етганини англатади. Мавзунинг муҳим жиҳати шундаки, Ироқ Курдистони парламенти Масъуд Борзанийнинг ваколатларини тақсимлашга келишиб олди. Ушбу қарор Ироқ Курдистонидаги маҳаллий сиёсатдаги тизим ўзгардими деган саволни ўртага қўйиб, муҳокама қилишга туртки бермоқда. Ироқ Курдистони президенти Масъуд Борзанийнинг ваколатларини тақсимлаш масаласи иккита маънони билдиради.

       Биринчидан, Масъуд Борзанийнинг президент сайловини ўтказишдан олдин ўз фаолиятини тугатиш ҳақида истеъфо бериши ортидан, Курдистон парламенти Масъуд Борзанийнинг ваколатларини янги президент тайинлангунга қадар минтақанинг учта ҳокимият тизимига тақсимлашдан бошқа чораси қолмади. Иккинчидан эса, Курдистон минтақаси президентининг ваколатини ушбу минтақанинг учала ҳокимият тизимига тақсимланиши ҳам Ироқ Курдистонининг сиёсий тизимини ўзгартириш учун янги лойиҳа бўлиши мумкин. Яъни Курдистон минтақаси президенти лавозимини бекор қилиш ва ушбу минтақани бошқариш парламент шаклида бўлишини англатади. Курдистон минтақасининг маҳаллий парламенти депутатлари ушбу лойиҳани кун тартибига олишган бўлса, уларнинг президентлик тизими фаолиятидан норози эканлигини билдиради. Негаки, Масъуд Борзанийнинг фаолияти шуни англатмоқдаки, у Курдистон минтақасини яккаҳукмронлик ва диктатура билан бошқаришга олиб келган. Ушбу диктатура аломатларидан бири Масъуд Борзанийнинг Курдистон минтақасидаги ҳокимият тизимларига нисбатан тутган ҳатти-ҳаракатлари бўлиб, бу ҳам бўлса бошқарувдаги диктатура кўринишидан бир намуна ҳисобланади.

      Масъуд Борзаний ўзининг шахсий манфаатларини кўзлаб, Курдистон минтақасида президент сайловини ўтказиб ўзининг президентлик фаолиятини яна тўрт йилга узайтиришга қаршилик қилди. Масъуд Борзайний томонидан кўрилган ушбу чоралар Курдистон минтақасининг фаолиятини ҳам тўхтатди ва ҳатто парламент раисини ҳам Курдистон минтақасининг марказига яъни Арбилга киришини таъқиқлаб қўйди. Унинг ушбу ҳатти-ҳаракатларидан келиб чиққан натижа шунга олиб келдики, сиёсий ўйинлар билан ва Курдларнинг таниқли арбобларининг тавсияларини эътиборга олмасдан, Курдистон минтақасининг Ироқдан ажралиб чиқиш учун референдум ўтказилиши бўлди. Оқибатда эса, Курдистон минтақасида ички ихтилофлар шиддатли тус олди ва ушбу минтақанинг сиёсий фаолиятини янада заифлаштирди. Бу ҳам бўлса Борзанийнинг айирмачилик ҳаракатларининг натижасидир. Лекин охир-оқибат эса ўзи ҳам Курдистон минтақасини бошқаришдан воз кечди.

      Курдистон минтақасидаги маҳаллий сиёсий тизимнинг парламент шаклига ўзгариши ҳам ушбу минтақада янги муаммоларнинг келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилиши мумкин. Чунки, парламент бошқарувида президентлик ваколати бекор қилинади ва бош вазир бўлса парламент томонидан сайланади. Шунингдек, бош вазир ва вазирлар маҳкамаси парламентга ҳисобот беради. Ушбу тузилма якка шахслар томонидан сиёсатни бошқаришнинг олдини олишга замин яратади. Шуларга қарамай, ҳатто агар сиёсий тизим парламент шаклига ўтган тақдирда ҳам Курдистон маҳаллий давлати Ироқ миллий тузилмасида Бағдод давлати билан муносиб ҳамкорлик ва алоқа ўрнатмаса, Ироқ Курдистонида барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни таъминлай олмайди. Негаки, Курдистон минтақаси Ироқ юртининг бир қисми ҳисобланади. Шунинг учун Курдистон Ироқ конституцияси доирасида сиёсий фаолият олиб бориши керак.      

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.