Сионистик режими Ғазога қарши уюштирган ҳужумида таъқиқланган қуроллардан фойдаланди
Ғазо бўлгасидаги Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги нотиғи сионистик режими Ғазога қарши уюштирган кечанги ҳужумларида таъқиқланган қурол -яроқлардан фойдаланди деб эълон қилди.
Сионистик режими қирувчи самолётларини Ғазо жанубидаги Хон Юнис минтақаси шарқидаги тунеллардан бирини бомбардимон этганида 8 нафар фаластинлик ҳарбийлар шаҳид бўлиб бир қанча фаластинлик жароҳат олдилар.
Фаластиннинг маълумотлар маркази хабарига кўра, Ғазо секторидаги Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги нотиғи Ашраф Қудрат шунингдек Ғазо шифохоналарига келтирилган бу ҳужум қурбонлари таналаридаги жароҳатлар сионистик режими фойдаланган қурол яроқлари таркибида заҳарли моддаларнинг мавжудлиги ва ушбу қуролларни ракетада жойлаштирганидан далолат бермоқда деб аниқлик киритди.
Фаластиндаги муқовамат гуруҳлари ҳам Ғазо сектордаги ушбу тунелни сионистик режими армияси томонидан нишонга олинганидан кейин чиқарган баёнотларида жавобий ҳужумга ўтишларини маълум қилишди.