ноябр 04, 2017 18:52 Asia/Tashkent
  • Ал-Ибодий ал-Қоим минтақасининг озод этилиши муносабати билан Ироқ халқини табриклади
    Ал-Ибодий ал-Қоим минтақасининг озод этилиши муносабати билан Ироқ халқини табриклади

Ал-Анбор вилоятининг ғарбини озод этиш амалиёти Ироқ халқ кўнгилли кучлари ва армияси томонидан жорий йилнинг 26 октябр кунида бошланган эди

Ироқ бош вазири жума куни кечки пайтдаги ўз чиқишида ал-Анбор вилоятининг ғарбидаги ал-Қоим минтақасининг озод этилгани муносабати билан Ироқ халқини табриклади.

Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳайдар ал-Ибодий ушбу баёнотида ал-Қоим минтақасининг озод этилгани билан табрик йўллаб шундай эълон қилдики, Ироқ кучлари томонидан ушбу минтақанинг қисқа муддат ичида озод этилиши шуни кўрсатмоқдаки, Ироқ қуролли кучларининг террорчи гуруҳлар билан ва Ироқ миллатининг душманлари билан тўқнашганда қудрати ва имконияти янада ошганлигини намоён этади.    

Ироқ қуролли кучлари Ироқ ҳудудини ИШИД террорчиларидан деярли тўлиқ озод этди. Ал-Қоим ва Сурия билан чегаранинг муҳим қисмини озод этилиши ИШИД террорчилик гуруҳига қарши давом этаётган амалиётнинг муҳим боcқичи саналади дейилади хабарда. 

Ал-Анбор вилоятининг ғарбини озод этиш амалиёти Ироқ халқ кўнгилли кучлари ва армияси томонидан 2017 йилнинг 26 октябр кунида бошланган эди. 

Ёрлиқ