Дейруззуврда юз берган портлашда юзга яқин инсонлар қурбон бўлди
Сурия шарқидаги Дейруззувр вилоятида бомба ўрнатилган машинанинг портлагани 100 га яқин шахслар ҳаётига зомин бўлди.
Кеча Фурот дарёси шарқидаги Жадида Акидот минтақасида амалга оширишлган бу теракт оқибатида ўнлаб инсонлар жароҳат олди.
Маҳаллий манбаларнинг хабар қилишича, бомба ўрнатилган автомашина Дейруззуврдаги қочқинлар оломони ўртасида портлатилган.
Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, портлаш шу ҳадгача кучли эдики, унинг садоси Дейруззувр шаҳрининг турли бурчакларида ҳам эшитилган.
Алмаёдин телеканали эса бу автромашинада ИШИД террорчи гуруҳи аъзолари бломба ўшрнатганини эълон қилди.
Пайшанба куни Сурия давлат армияси Дейруззувр стратегик шаҳрини ИШИД такфирий террорчи гуруҳи ишғолидан озод қилганди.