Ҳозирга қадар Карбалойи муаллога борган зиёратчиларнинг сони 10 миллиондан ошди
35 минг нафардан кўпроқ хавфсизлик кучлари зиёратчиларни хавфсизлигини таъминлашмоқда
Имом Ҳусайн (а) ҳарамининг матбуот хизмати раисининг маълум қилишича, ҳозирга қадар Карбалойи муаллога борган зиёратчиларнинг сони 10 миллиондан ошган.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Имом Ҳусайн (а) ҳарамининг ахборот хизмати бошлиғи Жамол Шаҳристонийнинг маълум қилишича, охирги 5 кун давомида қайд этилган статистика маълумотларига биноан, 10 миллиондан ортиқ зиёратчилар Арабаъийн маросимида иштирок этиш учун Ироқ юртига боришди. 35 минг нафардан кўпроқ хавфсизлик кучлари зиёратчиларни хавфсизлигини таъминлашмоқда.
Ҳижрий қамарий йил ҳисобида 1439 йил сафар ойининг 20-санасида яъни эртага 9 ноябр пайшанба куни Карбало саҳросида ҳазрати Имом Ҳусайн (а)нинг ва ул ҳазрат ёронларининг шаҳид бўлганларининг қирқинчи кунига тўғри келади.
Дунёнинг ҳар еридан миллионлаб зиёратчилар шу куни имом Ҳусайн (а)нинг Арбаъийн маросимида иштирок этиш учун Ироқнинг жанубидаги Карбало шаҳрига келишади.