Сурия давлат армияси Эрон, Россия ва Ливан муқовимат кучларига миннатдорчилик билдирди
Сурия давлат армияси муштарак штаби раиси Сурия халқи ва давлатини ҳимоя қилишлари туфайли Россия, Эрон ва Ливандаги муқовимат кучларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча Сурия армияси муштарак штаби раиси Али Абдуллоҳ Аюб Суриянинг ҳақиқий дўстлари яъни Россия, Эрон ва Ливан муқовқамат кучларининг ҳимоятлари ҳамда суриялик жаср ва шижо ҳарбий кучларининг терроризмга қарши курашиши соясида бу мамлактада барпқоарликни қайтгани ҳамда бу давлат обру эътибори ва қудратини ошиб бораётганлигини таъкидлади.
У терроримзга қарши курашни Сурия армиясининг миллий вазифаси эканлигига ишора қилиб, Сурия давлат армияси терроризмни таг- тубидан йўқ қилиш ҳамда террористлар ҳомийларининг барча фитналарини чипакка чиқариш учун бор куч- қудратини ишга солмоқда деб айтди.
Бошқа томондан Дамашқ полицияси қўмондонлиги штаби манбаларидан бири шарқий Ғавитада жойлашган қуролланган террористлар Дамашқ атрофида кескинликларни камайтириш мақсадида тинч минтақани вужудга келтириш бўйича келишувни бузиб, Дамашқ шаҳридаги Ассавиқа маҳалласини миномёт билан нишонга олишгани ва бу ҳужумда 3 нафар ҳарбийлаин қурбон бўлгани ва 28 нафарни тан жароҳати олганини эълон қилди.