Ироқда ИШИД террорчиларининг куни битди
(last modified Sat, 18 Nov 2017 14:06:28 GMT )
ноябр 18, 2017 19:06 Asia/Tashkent
  • Ироқда ИШИД террорчиларининг куни битди
    Ироқда ИШИД террорчиларининг куни битди

Ҳайдар ал-Ибодийнинг таъкидлашича, бир неча соат ичида Рове шаҳрининг озод этилиши Ироқ қуролли кучларининг қудрати қанчалик кучли эканлигини намоён этади 

Ироқ бош вазири жума куни мамлакат ғарбидаги Ал-Анбор вилоятидаги Рове шаҳрининг ИШИД террорчилик гуруҳи ишғолидан озод этилгани муносабати билан Ироқ халқини табриклади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳайдар ал-Ибодийнинг таъкидлашича, бир неча соат ичида Рове шаҳрининг озод этилиши Ироқ қуролли кучларининг қудрати қанчалик кучли эканлигини намоён этади. 

Ироқ қуролли кучлари жума куни бир неча соат ичида Рове шаҳрини террорчилардан озод этди. Ироқ ички ишлар вазири ҳам Рове шаҳрининг озод этилишидан кейин ўз чиқишида, Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳаракатларига бутунлай чек қўйилганини маълум қилди. Рове шаҳри ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқдаги энг охирги таянч базаси эди. 

Айни пайтда, ИШИД террорчилари Ироқнинг ҳеч қайси бир шаҳрини ўз ишғолида ушлаб тургани йўқ. Фақат айрим қишлоқ ва чекка жойларда қочиш мақсадида яшириниб олишган.