Саудия Арабистонда қўлга олинган шоҳзодалар қийноққа солинмоқда
Ар-Риёдда қўлга олинган шоҳзодаларни қийноққа солингани тўғрисидаги янги 21 ҳисоботлар тарқатилган.
Арабий-21 ахборот сайтининг хабар қилишича, Ол Сауд режимининг валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг билвосита дастури билан бу мамлакат хавфсизлик ташкилоти бу маротаба Ол Сауд режимининг шоҳзода аёлларини қўлга олишни бошлаган. Улар шоҳзодаларни махсус бир меҳмонхонада сақлашмоқда.
Арабий-21 сайтига таяниб, Арабистон манбаларидан бири шоҳзода аёлларнинг аксариятини қўлга олингани ҳамда улар орасида Арабистоннинг собиқ подшоси Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ол Сауднинг қизлари борлигини таъкидлади.
Бундан олдин Ол Сауд режимининг шоҳзодалари қўлга олинганди.
Айтиш керакки шу ойнинг авваларида Арабистон валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг билвосита дастури билан Арабистонинг бир гуруҳ шоҳзодалари ва тожирлари корупцияда айбланиб қўлга олинганди.
Аммо сиёсий экспертларга кўра бундай қўлга олинишлар Арабистон валиаҳдининг мухолифларига босим ўтказиш мақсадида эканлигини таъкидлашмоқда.