Араб мамлакатлари уюшмаси Қудус борасидаги Дональд Трампнинг қарорини қораладилар
(last modified Sun, 10 Dec 2017 13:10:47 GMT )
декабр 10, 2017 18:10 Asia/Tashkent
  • Араб мамлакатлари уюшмаси
    Араб мамлакатлари уюшмаси

Шанба куни Қуддус борасидаги АҚШ президентининг сўнги қарорини кўриб чиқиш мақсадида Араб Лигаси ташқи ишлар вазирлари Қоҳира шаҳрида фавқулодда йиғилиш ўтказдилар. Бу мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари шунингдек якшанба куни чиқарган баёнотида Трампнинг ушбу қарорини кескин қоралашди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Араб мамлакатлари уюшмаси ташқи ишлар вазирлари ушбу баёнотида  Қуддуси шарифни сионистик режимининг пойтахти сифатида эълон қилган АҚШ президенти Дональд Трампнинг позициясини маҳкум этиб,  Трампнинг ушбу ҳатти ҳаракати  минтақада зўравонликлар ва кескинликларни кучайтиришига қўшимча халқаро резолюцияларни ошкора тарзда бузиш ҳисобланади деб таъкидлашди.

Араб Лигаси ташқи ишлар вазирлари  чиқарган баёнотида  Дональд Трампнинг  Қуддуси шарифни сионистик режимининг пойтахти сифатида расман тан олишга асосланган қароридан воз кечишга чақирдилар.

Араб Лигаси бош котиби Аҳмад Абулғайт бу йиғилиш аввалида  Трамп қарорини ишғолгарликни қонунийлаштиришга қаратилганлигини таъкидлаб,  ушбу фитна қаршисида сукут сақламаслик керак деб айтди.