Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти
(last modified Mon, 25 Dec 2017 13:24:03 GMT )
декабр 25, 2017 18:24 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти
    Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти

Саудия қирувчи самолётлари бугун душанба куни эрталаб Санъо шаҳридаги Аср маҳалласини бомбардимон қилиши оқибатида етти киши ўлган ва яна беш нафар инсон ярадор бўлди. 

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманнинг аҳоли турар жойларига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида Яман пойтахти Санъодаги Аср номли аҳоли турар-жойларида 7 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман ахборот манбаларининг маълум қилишича, Саудия қирувчи самолётлари бугун душанба куни эрталаб Санъо шаҳридаги Аср маҳалласини бомбардимон қилиши оқибатида етти киши ўлган ва яна беш нафар инсон ярадор бўлди. 

Шунингдек, Арабистон қирувчи самолётлари Санъонинг бошқа минтақаларини ҳам нишонга олиши ортидан яна бир киши ҳаётдан кўз юмган ва ноҳарбий бўлган 4 нафар тинч аҳоли вакиллари оғир тан жароҳати олган. 

Ушбу хабарга биноан, Саудия арабистони қирувчи самолётлари якшанба кунида ҳам Санъо вилоятининг Неҳм минтақасидаги яманликларнинг қишлоқ хўжалиги майдонларини ва уй-жойларига қарата 35 та Катюша ракетасини отишган.  

Ёрлиқ