БМТ Яманда инсоний кризисни янада хатарли тус олишидан хавотирда
(last modified Sun, 07 Jan 2018 14:15:09 GMT )
Январ 07, 2018 19:15 Asia/Tashkent
  • Яманда инсоний кризис
    Яманда инсоний кризис

БМТ Бош котбининг инсонпарварлик ишларидаги биринчи муовини Ямнада инсоний фожиа ва кризисни янада кескинлашишидан хавотир билдирди.

Ал-Олам телеканалининг хабар беришича,  БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешнинг инсонпарварлик ишларидаги биринчи муовини Марк Локок  Яманда инсоний кризисни хатарли тус олишидан ташвишланиш билдириб,  бу мамлакатга қарши ҳужумлар, авиазабарлар ва тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиш зарурлигини сўради.

Марк Локок шунингдек  қуролли тўқнашувлар Яманнинг бегуноҳ халқини ҳалок бўлиши, жароҳат олиши ҳамда бу мамлактани вайронага айланишига олиб келади деб огоҳлантирди.

БМТнинг ушбу масъули ўз сўзларида  бу мамлакат аҳолиси эҳтиёжини қоплаш мақсадида Яманнинг барча портлари фаолиятининг  аҳамиятига тўхталиб,  Яман халқи  бундан кўпроқ озиқ -овқат камчилиги,дори ва бошқа зарурий маҳсулотларга жорий этилган чекловларга ва қўршовга чидай олмайди  деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ