Эрдўған: Африн амалиётларидан кейин турк ҳарбийлари Сурия шимолини тарк этади
(last modified Tue, 23 Jan 2018 13:49:21 GMT )
Январ 23, 2018 18:49 Asia/Tashkent
  • Африн амалиётлари
    Африн амалиётлари

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бу мамлакат армиясини Сурия шимолидаги Арфинда ўтказаётган ҳарбий амалиётларини якунлангани билан бу минтақадан чиқишини эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Туркия президенти  Сурия шимолидаги Туркия ҳарбий амалиётларини шарҳлар экан,  Туркия давлатининг мақсади  икки мамлакат чегараларида хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатишдан  ўзга нарса эмас деб иддао қилди.

Ражаб Тойиб Эрдўған  Сурия шимолидаги Туркия ҳарбий кучларининг амалиётлари муддатини тайинлаши борасидаги АҚШ томони қилган таклифини рад этар экан дедики,  Афринда амалиётларни тугагани ҳамда бу минтақадаги террорчиларни йўқ қилингани ортидан  бизнинг ҳарбийлармиз Туркия ҳудудига қайтишади деб айтди.

Эрдўған  Туркия армияси ҳарбий амалиётини танқид этувчи томонларнинг мақдсадини Сурия халқининг муаммоларини ҳал этиш ва уларга ёрқин келажакни армуғон этиш эмаслигига тўхталиб,  Африндаги муаоммоларга ечим топамиз ва бу масалани жиддий эканлигини таъкидлаб келмоқдамиз, бу мавзу борасида дўстларимиз айниқса Россия билан суҳбатлашганмиз деб айтди.

Туркия президенти  Сурия шимолидаги курд кучларига АҚШ томонидан қурол- яроқлар етказилаётганини танқид этар экан,  айрим давлатлар  Туркия жанубидаги чегараларида террорчилар учун махсус ўтиш постларни яратишга уринмоқда деб қўшимча қилди.

20 январь кунидан бери Туркия Қуролли кучлари самолётлари Сурия шимолидаги Африн минтақасига ҳужумини бошлаганди.

Ёрлиқ