Туркия армияси Афринда қанча жангарилар ҳалок бўлганини эълон қилди
феврал 01, 2018 19:01 Asia/Tashkent
Туркия армияси муштарак штаби Сурия шимолидаги Африн шаҳрида бошланган "Зайтун новдаси" ҳарбий амалиётлари жараёнида бугунгача 800 нафар жангариларни йўқ қилинганини маълум қилди.
Анқарадан ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Туркия армияси қўшма штаби чиқарган баёнотида Сурия шимолидаги Африн шаҳрида ҳалок бўлган жангарилар сонини эълон этиши билан бу шаҳрда курдларга қарши амалиётларни давом этишини таъкидлади.
Аммо Суриянинг демократик уюшмаси партияси бу партия кучлари Сурия шимолидаги Африн минтақасида 300 нафардан ортиқ Туркия ва унга иттифоқчи гуруҳлар ҳарбийларини ўлдирганини эълон қилди.
Ёрлиқ