АҚШ ҳарбий кучларини Ироқдан чиқарилаётгани ҳақидаги хабар рад этилди
(last modified Tue, 06 Feb 2018 13:49:20 GMT )
феврал 06, 2018 18:49 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳарбий кучлари
    АҚШ ҳарбий кучлари

АҚШ Мудофаа вазирлиги Ироқдаги бу мамлакат ҳарбийларини чиқариш учун Вашингтон ва Бағдод ўртасидаги келишувни рад этар экан, Вашингтон давлати Ироқдан ўз ҳарбий кучларини чиқариш дастурига эга эмас деб эълон қилди.

Ироқ давлат  масъуллари маълумотига таяниб, кеча  "Ассошейтед пресс" ахборот агентлиги   АҚШ давлати Ироқдан ўз ҳабийларини чиқариш амалиётини бошлаган деб хабар қилганди.

Ушбу хабарни тарқатилишидан кейин АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон  чиқарган баёнотида  Ирақдаги ҳарбий кучларни нафақат яқин келажакда чиқармоқчи эмасмиз балки  Ироқ ҳарбий кучларига ҳарбий таълим бериш учун бу мамлакат билан келиша олганмиз деб маълум қилди.