Яна бир нафар фаластинлик Сионистик режим ҳарбийлари томонидан отиб шаҳид қилинди
-
Яна бир нафар фаластинлик Сионистик режим ҳарбийлари томонидан отиб шаҳид қилинди
Сионистик режим ҳарбийлари сешанба куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Ноблус шаҳрига қарата ҳужум қилишди
Сионистик режим ҳарбийлари Фаластин халқига қарши жиноятлари давомида яна бир нафар фаластинликни отиб шаҳид қилди.
Яманнинг ал-Мусайра телеканали тарқатган хабарга кўра, Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга биноан, Сионистик режим ҳарбийлари сешанба куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Ноблус шаҳрига қарата ҳужум қилишди.
Натижада эса, бир фаластинлик шаҳид бўлди ва яна 40 нафар киши оғир тан жароҳати олишди. Ишғол этилган Фаластин юртида 2017 йил 6 декабр кунида АҚШ президенти Доналд Трампнинг Қудс шаҳрини Сионистик режимнинг пойтахти сифатида эълон қилиши ортидан Сионистик режим ҳарбийлари ва Фаластинликлар ўртасида кескин тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тўқнашувларда ҳозиргача ўнлаб фаластинликлар шаҳид бўлди ва минглаб кишилар ярадор бўлди. Охирги хабарларга кўра, Трампнинг Қудс бўйича қабул қилган қарори эълон қилинганидан бери мингдан зиёд фаластинликлар қамоққа олинган.