Араб давлатлари уюшмаси АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирилишига аксиламал кўрсатди
(last modified Sun, 25 Feb 2018 13:50:08 GMT )
феврал 25, 2018 18:50 Asia/Tashkent
  • Араб давлатлари уюшмаси
    Араб давлатлари уюшмаси

Араб Лигаси ҳам Вашингтон давлатини ўз элчихонасини Тел-Авидан Қуддуси Шарифга кўчириш санасини эълон қилганига аксиламал кўрсатди.

Кувейтнинг "Кувно" ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Араб Лигаси чиқарган баёнотида  ўз элчихонасини Тел-Аввидан Қуддусга кўчириши тўғрисидаги Вашингтон давлатининг ҳатти-ҳаракати АҚШнинг навбатдаги хато ва нотўғри позициясидан далолат бермоқда. АҚШ давлати ўтган милодий йилнинг декабридан бери ушбу қарорга келганини такрорлаб келмоқда деб келтирилган.

Мазкур баёнотда шунингдек,  Вашингтон давлатининг ушбу ғаразли ва нотўғри позицияси Ўрта Шарқ минтақасида кескинликларни ошишига замин яратади деб таъкидланган.

Араб Лигаси тарқатган ўз баёнотида шунингдек  Вашингтон давлати жума куни ўз элчихонасини қайси санада Қуддусга кўчиришини эълон қилганини ҳам кескин қоралади.

 Жума куни сионистик режиим транспорт вазири Есроэл Катз билдирган изҳротида  АҚШ элчихонасини Явм-ун-Накба куни яъни март ойининг 14 куни ва сохта синоистик режимини таъсис этилганлиги йиллигида Қуддусга кўчиришини маълум қилди.