Ироқнинг Алқиёра шаҳри террористлар ишғолидан бутунлай озод қилиниши кутилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i3040-Ироқнинг_Алқиёра_шаҳри_террористлар_ишғолидан_бутунлай_озод_қилиниши_кутилмоқда
Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятининг Алқиёра шаҳри ИШИД террорчилик гуруҳи ишғолидан буткул озод бўлиш остонасидадир.
(last modified 2018-08-22T17:47:22+00:00 )
август 23, 2016 18:26 Asia/Tashkent
  • Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятининг Алқиёра шаҳри
    Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятининг Алқиёра шаҳри

Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятининг Алқиёра шаҳри ИШИД террорчилик гуруҳи ишғолидан буткул озод бўлиш остонасидадир.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Ироқ армияси ва кўнгилли кучлари ИШИДга қарши  ўтказган ҳарбий амалиётларида давомида Найнаво вилояти маркази Мусил шаҳри жанубининг 60 километрлигида жойлашган Алқиёра шаҳри марказига кирдилар ва бу шаҳар биноларидан бирида Ироқ байроғини кўтардилар.

Ироқ армияси бугун эрта тонгда 4 томондан Алқиёра шаҳрини озод этиш амалиётларини бошлаган эди.

Ироқ давлат армияси шунингдек,  бир неча кун олдин тарқатган хабарномасида Алқиёра аҳолисидан бу минтақани зудлик билан тарк этишлари ва олдиндан назарга тутилган иккита минтақа томон йўл олишларини сўраганди.