Саудия Арабистони подшоси яна бир бор Трампга лаганбардорлик қилди
Саудия Арабистон подшоси Яман урушида Ол Сауд режими позициясини қўллаб- қувватлагани учун АҚШ президенти Дональд Трампни яна бир бор мақтади.
Арабистон подшоси Малик Салмон АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатида Яман халқига қарши Саудия коалицияси урушини қўллаб- қувватлагани учун Трампга миннатдорчилик билдирди.
Жорий йил март ойида Саудия Арабистони валиаҳд шоҳзодасини Вашингтонга сафари билан бир вақтда, Оқ уй чиқарган баёнотида Яманга қарши Арабистон режимининг ҳужумлари ва урушини ҳимоя қилди.
Саудия Арабистонида чоп этиладиган " Аккод" газетаси маълумотига таяниб, Ал -Олам телеканалининг хабар қилишича, кеча Ол Сауд режими подшоси Малик Салмон АҚШлик касбдоши Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатларида Риёддан Вашингттонга сафар қилган арабистонлик делегацияни илиқ кутиб олгани учун Трампга миннатдорчилик билдириб, Вашингтон далатини Яманга қарши Арабистон ҳужумларини ҳимоя қилиши дарҳақиқат мақтовга лойиқ деб эълон қилди.
Малик Салмон шунингдек яна бир бор "Эрон ислом жуҳурияти Яманга қурол -яроқ етказиб бермоқда" деган олдинги иддаоларини такрорлаб, ўзи назарга тутган тинчлик вариантани халқаро саъй -ҳаракатлар чорчубасида амалга оширилишини таъкидлади.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам Яман урушида АҚШни аралашишни кескин қоралаб, АҚШ давлатини Ол Сауд режимининг жиняотларида шерик бўлганини эълон қилди.