Сурия томон учирилган 9 та ракетанинг барчаси уриб туширилди
(last modified Tue, 17 Apr 2018 12:49:52 GMT )
апрел 17, 2018 17:49 Asia/Tashkent
  • Сурия
    Сурия

Сурия давлат армияси Дамашқ атрофидаги Ад-Думайр аэропорти ва Ҳумс вилоятидаги Шаийрат аэропорти томон 9 та ракета учирилганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича. бугун сешанба эрта тонгда Сурия давлат армияси  бу аэропортларни нишонга олиш мақсадида учирилган ракеталарнинг барчасини уриб туширилганлигини эъон қилди.

 Сурия армиясининг ҳаво ҳужумларига зид қалқони  Дамашқ атрофидаги Ад-Думайр аэропорти томон отилган уч ракетани уриб тушириб, қолган 6 ракетани Ҳумс осмонида нобуд этишга муваффақ бўлган.

Шу билан бирга Пентагон-АҚШ мудофаа вазирлиги  Суриянинг Ҳумс вилоятидаги Ашшаъйрат авиабазасига қарата учирилган ракеталарга тегишли хабарлар борасидаги саволга берган жавобида  айни ҳола АҚШ бу минтақаларда ҳеч қандай ҳарбий фаолият қилаётгани йўқ деб айтди.

 Шу ҳолда  Сурия ҳудудлари манбаларига таняниб айрим ОАВ  янги отилган ракеталар ҳам сионистик режими ҳарбий учоқлари томонидан учирилганлигининг эҳтимоли бор деб эълон қилишган.

Сионистик режим ҳарбий самолётлари ҳам Суриянинг ҳаво ҳужумларига зид радарлари билан аниқлангани айтилади.

 

Ёрлиқ