май 05, 2018 18:47 Asia/Tashkent
  • Бинямин Нетаняҳу ва Тереза Мей телефон орқали Эрон ядровий келишуви ҳақида суҳбат ўтказди
    Бинямин Нетаняҳу ва Тереза Мей телефон орқали Эрон ядровий келишуви ҳақида суҳбат ўтказди

Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Британия бош вазири Тереза Мей жума куни телефон орқали Эрон ядровий келишуви ҳақида суҳбат ўтказди

Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Британия бош вазири Тереза Мей жума куни телефон орқали Эрон ядровий келишуви ҳақида суҳбат ўтказди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бинямин Нетаняҳу ушбу телефон сўзлашувида Эроннинг тинчлик йўлидаги ядровий дастурларига қарши ўзининг иддаоларини такрорлаб ядровий битимни бекор қилишни истади. 

Шунингдек, Нетаняҳу душанба куни Эронга ва ядровий келишувга қарши ташкил этган кулгили намойиши хусусида ҳам Тереза Мей билан суҳбат ўтказган. 

Нетаняҳу душанба куни телевиденияда провакацион намойиш уюштириб бир қанча расмлар, СД ва қоғозларни кўрсатиб, Эроннинг атом қуролини яратиш учун махфий дастурлари борлигини иддао қилди. 

Сионистик режим бош вазири, ушбу режимнинг  қурол-яроқ омборлари ва арсеналларида юзлаб атом боеголовкаларининг тахлаб ётганига ишора қилмасдан, шундай иддао қилдики, ядровий келишув имзоланганидан сўнг, Эрон ёлғон айтди ва атом қуролларини яратиш дастурларини махфий қилиш учун ўзининг саъй-ҳаракатларини янада кучайтирди.  

Ёрлиқ