Накбат кунининг 70 чи йиллиги- Исроилга қарши кураш кунига айланади
(last modified Mon, 14 May 2018 06:47:14 GMT )
май 14, 2018 11:47 Asia/Tashkent

Жорий йилнинг 14 май Накбат ё ўзи мусибат куни яъни босқинчи сионистик режимини таъсиси этилганлигини 70- чи йиллиги ҳамда ўн минглаб фаластинликларни ўз она ватанидан чиқарилганлигининг йиллигига тўғри келади.

Фаластин халқи уша йиллардан бери ушбу санада сионистик режиимга қарши кенг-қамровли кўча намойишларни ўтказишади ва Исроил томонидан ишғол этилган ўз сарзаминларига қайтиш ва бу ерга эгалик қилишларини эълон этадилар.

Муҳтарам тинловчилар дастуримизнинг  ушбу лаҳзаларида  олдинги йиллардан фарқ қилувчи Накбат кунининг 70 -чи йиллигида  Фаластинда юз берган муҳим воқеа ҳодисаларни кўздан кечирамиз.

Накбат куни ё ўзи мусибат кунининг 70 чи йиллиги  шунингдек минтақа хусусан ишғол этилган Фаластин сарзаминларидаги муҳим ўзгаришларга тўғри келмоқда.

Фаластинликларни ўз ватанига қайтиб келишларига оид буюк кўча -намойишлари,    АҚШ элчихонасини Байтулмуқаддасга кўчирилиши ва  Фаластин масаласида араб давлатларининг эътиборсизлиги- пассив амал қилишлари ҳамда сионистик режимини қўллаб- қувватлашишлари  Накбат кунининг олдинги йилларидан фарқ қилувчи муҳим жиҳатларидан ҳисобланади.

Фаластинликлар 1976 чи йилдан бери 30 март кунини  Замин-ер куни сифатида нишонлаб келишади.

Жжорий йилнинг 30 март кунидан бери Ғазо сектори ва сионистик режими ўртасидаги чегарали минтақаларда  фаластинликлар  она ватанига қайтиб келиш ҳаққи" номли кенг -қамровли кўча намойишлар ўтказишмоқда.

" Ўз ватанига қайтиб келиш" ҳаққи  буюк кўча намойишлардан шуни хулоса қилиш мумкинки,  бу маротаба ҳам фаластинликлар  чегара ичкариси ва ташқарисида ўз огоҳликлари ва муқовиматини кучайтириш учун турли шиор ва символлардан фойдаланишмоқда  ва  сиоинстик режининг ваҳшиёна ҳужумлари ва жиноятлари қаршисида олдингиданда кучлироқ  тура олишни давом эттирмоқда.

 Замин -ер куни сионистик режим томонидан Фаластин сарзаминининг 20 минг километр квадрат ҳудудини босиб олинишини эсга келтиради. Албатта фаластинликлар ушбу санада турли равишлар билан олдинги ва бугунги мусибатларни эсга келтириб,  сионистик режими жиноятлари ва босқинчилигини кескин қоралайдилар.

Дарвоқи  олдинги авлодга ушбу бахстсиз кунни эслатиш ҳамда  ушбу жиноятлар борасида янги алводни огоҳ этиш бу санандаги муҳим мақсадларидандир.

Фаластин халқи янги авлодга сионистик режимининг жиноятлари, бу режим томонидан она - ватанини босиб олингани шунингдек,  ўз ҳақ -ҳуқуқини қайта тиклашни эслатиб Фаластинни қайта тиклашни ўз ҳатти -ҳаракати ва кўча намойишларнинг асл фалсафаси эканлигини таъкидлайдилар

" Ўз ватанига қайтиб келиш кўча намойишлари ҳамда сиоинстик режими  қўршовига барҳам бериш  миллий олий қўмитасининг мувофиқлаштирувчиларидан бири ва Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг масъулларидан бири Довуд Шиҳоб бу борада дедики, " Қайтиб келиш" ҳаққи буюк кўча намойишлардан асли мақсад фаластинлик қочқинларни ўз она- ватанига қайтиб келиши,  чегаларига барҳам беришдир, зеро сионистик режими  1948 чи йилда босиб олган  Фаластин сарзаминини тақсимлади ва ишғол этилган сарзаминлар ва Ғазо бўлгасини бир биридан ажратди.

Фаластинликларни ўз она юртига қайтиб келиши ҳуқуқини ҳимоя қиладиган халқаро қонун қоидалар эса фаластинликлар  қўлидаги худди қурол яроққа ўхшайди.

Осиё ғарби масаласи эксперти Абдуллоҳ Муродий  ҳам  фаластинликларни ўз она-юртига қайтиб келишлари моҳияти хусусида қуйидагича фикр билдиради:  ушбу кўча намойишларни худи халқ ташкил этмоқда шунингдек сиёсий гуруҳлар ўрнида маданий муассасалар бу намойишларда катта рол ўйнамшқода .

Амо фаластинликларнинг осойишта мақсаддаги ҳар қандай кўча намойишларига босқинчи сионистик режимнинг  хавфсизлик кучлари зўравонлик ва қўполлик билан муносабат қилишади. Сионистик режимини фаластинликларнинг сўнгги кўча -намойишларига нисбатан қўпол, ноинсоний ва зўравонликка асосланан ҳатти -ҳаракатларида 55 нафар фаластинликлар шаҳид бўлиб 9 мингдан ортиғи  жароҳат олди.

Анатолий ахборот агентлиги ҳам  " Накбат куни йиллиги борасида тарқатган таҳлилида ёздики,  сиоинстик режими  ўз ватанига қайтиб келиш ҳаққи номли  кенг қамровли кўча намойишлар уруш вазиятининг бир қисмидир ва  инсон ҳуқуқлари бу масалага тааллуқли эмас деб иддоа қилган.

Фаластин халқи  шундай бир ҳолда 15 май кунида Накбат ё ўзи мусибат кунини нишонлашмоқдаки  АҚШ ноқонунуий ҳатти- ҳаракатида  фақат бир кун олдин  яъни 14 май куни ўз элчихонасини Тел- Авивадан Байтулмуқаддасга кўчириш қарорига келди.

АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан юбориладиган махсус  делегация  бу маросимда қатнашиш учун  ишғол этилган Фаластинга боришгани айтилади.

Сионистик режимининг Ҳааретс газетасининг ёзишича,  сионистик режими  ТИВ- и  Қуддуси шарифдаги АҚШ элчихонасини очилиши маросимидан тўрт кун олдин  бу режимдаги 86 элчихоналарга даъватнома йўллаганди, аммо фақат 30 -та элчихона бу даъватни қабул қилган.

Фаластин исломий муқовамат ҳаракатининг сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳанияга кўра, Фаластин халқи Бахтсиз куннинг етмиш йилигини Исроил учун бахтсизлик кунга айлантиради. 

Фаластин юрти 1948 йил 14 май кунида Сионистик режим томонидан ишғол этилган. Ушбу кун Бахтсиз кун номи билан танилган ва ушбу кунда сионистлар Англиянинг фитналари ва ҳимояси билан Фаластин юртини босиб олишни бошлашган. 

Туркиянинг Анатолий агентлиги тарқатган хабарга кўра, Исмоил Ҳания жума куни Ғазо секторидаги ал-Брийж лагерида қайтиш ҳаққи номли йирик кўламдаги норзилик намойишида шундай айтдики, ҳеч ким Қудснинг исломий ва арабий ўзлигини ўзгартира олмайди. 

Огоҳлантирувчи жума номи остида қайтиш ҳаққи номли кўча намойишлари, ишғол этилган Фаластин билан Ғазо сектори минтақаларида Фаластин халқининг кенг миқёсли иштироки билан етти жумадан бери ўтказилиб келинмоқда.