Халқаро ҳамжамият Ямандаги инсоний фожиалар тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Wed, 16 May 2018 06:27:29 GMT )
май 16, 2018 11:27 Asia/Tashkent

Халқаро Қизил Хоч ва Қизил ярим ой федерацияси раиси Франческо Росса Ямандаги инсоний вазиятни фожиали эканлигини таъкидлади.

Франческо Росса Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан Яманни қўршовга олингани  бу мамлакатда тобора  озиқ- овқат камчилиги, ҳамда юқумли касалликларини мислсиз равишда кенгайиб боришига сабаб бўлаётганини баён этар  экан, дедики,  аксарият яманликлар хусусан яманлик болалар трик қолиш учун  соғлом ҳаво, озиқ -овқат ва тез тиббий ёрдам -дори дармонга эҳтиёж сезишмоқда.

 Ўтган йиллар ичида Ямандан тарқатилаётган энг аччинарли ва қайғули хабарлар ва видеотасвирлар ҳам болаларнинг оғир ва ўта қийин вазиятидан далолат беради.

Яманлик болалар Арабистон бошчилигидаги коалиция самолётлари томонидан ташланадиган бомба ва ракеталар остида ўта фожиали ва даҳшатли тарзда қурбон бўлиб ё озиқ овқат камичлиги  натижасида вафот этмоқда.

Арабистон бошчилигидаги коалция томонидан Яман мамлакатини ер, ҳаво ва денгиздан қўршовга олинганидан ойлар ўтиб бориши билан   Ямандаги инсоний фожиалар  тўғрисидаги  хавотирланишлар тобора ортиб бориб,  ҳатто айрим халқаро ташкилотлар ҳам доимий сукутидан воз кечиб  аксиалма кўрсата бошлашмоқда.

Яман аҳолиси 2015  чи йилнинг март ойидан бери Арабистон режимининг ер, ҳаво ва денгиз ҳужумларига дучор бўлган. Бу ҳужумларида Саудия Арабистони режимини АҚШ, Британия, БАА ва бошқа айрим мамалкатлар ҳимоя қилишмоқда.

Яман шунингдек   қўршов остида қолгани сабаб, озиқ -овқат , дори камчиликлари ҳамда турли юқцумли касалликларни кенгайишига юзмаюз бўлмоқда. Бу муаммолар  Яман бўҳронини тобора ортиб бориши ва кенгайишининг асли омилига айланган.

 Айрим мамлакатлар Яман бўҳрони ва урушини тўхтатишнинг ягона йўли сиёсий музокара эканлигини таъкидлашаётган бўлсада аммо бошқа бир гуруҳ мамлакталар   жумладан АҚШ давлати бу ўлкага ҳатто ўз ҳарбийларини юбоириши билан  Ўрта Шарқдаги бўҳронлар ва бу мамлакат ичкарисилагни уруш ва тўқнашувларни кенгайтиришга уринмоқда.

АҚШ каби давлатлар ҳардоимгидек Саудия Арабистони жиниоятларини ҳимоя қилишни давом эттирмоқда.

 Минтақадаги ўз иттифоқчилари хусусан Саудия Арабистони  фитналари ва жиноятлаини  ҳимоя этишда катта тажрибага эга бўлган АҚШ давлати   Яманга қарши Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг ваҳшиёна урушини ҳимоя қилишда ҳам ўз позициясини намоён этган.

АҚШ давлати Саудия Арабистони жиноятлари ва тажовузларини қўллаб қувватлашига қўшимча,  Арабистон режимига миллиардлаб доллар маблағидаги ўта ривожланган қурол- яроқларини экпорт этиб,  сўнгги ойларда ҳатто Яман урушида бевосита қатнашиши билан  дунё миқёсидаги энг ёмон ва даҳшатли инсоний фожиаларни давом этишига рол ўйнаб келмоқда.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  ҳам Яман мамлакатини дунёдаги энг даҳшатли инсоний фожиага дучор бўлиши  тўғрисида огоҳлантирган.

 Италияда босиладиган " Эйл Жорнале" журнали ҳам  чоп этган мақоласида  Ямандаги инсоний фожиаларга ишора қилиб ёздики,  АҚШ давлати  Яманнинг тинч аҳоли ва бегуноҳ фуқаролари орасида янги қурол- яроқларини синовдан ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Инсонпарварлик ишларидаги  БМТ Бош котибининг муовини ҳам  Ол Сауд режими томонидан Яман мамлакатини муҳосарага олинганига кўрсатган аксиламалида дедики бундай ваҳшиёна ва ноинсоний қўршовни давом этиши сўнги даҳалар ичидаги энг буюк қаҳатчилик ва очарчиликка сабаб бўлиб, миллионлаб инсонларни қурбон бўлишини имкони бор.

Арабистон режимининг тажовузлари ва уруши бугунгача Ямандаги сиёсий тинчликни барҳам топиши, кенг қамровли тўқнашувлар ва нотинчликларни келиб чиқиши, бу мамлакатнинг айрим минтақаларини террорчи гуруҳлар томонидан ишғол этилиши барчадан ёмонроғи бу мамлакатни ўта қийин иқтисодий, сиёсий ижтимоий   вазиятга тушиб қолиши ва инсоний фожиага юзмаюз бўлишига олиб келган.

Арабистон режиминингн ҳужумлари хусусан Ол Сауд армияси  авиазарбаларида ҳам юзлаб яманликлар шаҳид бўлиб ўн минглаб яманликлар  қону тўпоққа беланирилган. Бундан ташқари  миллионлаб яманликлар ҳам ўз  уй -манзилини тарк этиб қочқинликка юз тутишган.

Ол Сауд режимининг сурбетлик ва золимлик билан Яманга қраши урушни давом эттириши Яман мамлакатидаги вазиятни тобора ёмонлашиши ва фожиага айланишининг  асл омилидир.

Ямандаги фожиалар кундан кунга кенгайиб бориб дунё миқёсирдагии турли хавотирланишларга сабаб бўлмоқда.

 

Ёрлиқ