Сионистик режими ҳақиқатчи гуруҳни ташкил этилишидан хавотирга тушган
(last modified Mon, 21 May 2018 06:24:46 GMT )
май 21, 2018 11:24 Asia/Tashkent

Сионистик режими Ташқи ишлар вазирлиги БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгашини Ғазода юз берган ҳодисалар борасида ҳақиқатчи бир гуруҳни ташкил этиш қарорига келганига қаршийлик кўрсатмоқда.

Жума куни 18 май Женевадаги БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши  Ғазода юз берган мудҳиш ҳодисалар ҳамда сионистик режими томонидан фаластинликлар ҳуқуқини паймол этилётганини кўриб чиқиш учун мустақил бир ҳақиқатчи гуруҳни ташкил этиш қарорига келди.

Ғазо сектори халқи душанба куни 14 май ишғол этилган Қуддуси шарифда АҚШ элчихонасини очилиши ҳамда  Фаластин сарзаминини ишғол этилгганлиги ва фаластинликларни ўз сарзаминларидан чиқарилганлиги йиллиги  яъни Накбат (мусибат/ кунида  кенг қамровли кўча -намойишлар ўтказдилар. Фаластинликларнинг осойишта мақсдаддаги кўча намойишларига сионистик режими армияси уюштирган ҳужум оқибатида 60 нафардан кўпроқ фаластинлик шаҳид бўлиб 3 мингга яқини жароҳат олишди.

АҚШнинг яшил чироғи остида давом этаётган сўнги ҳафталар ичидаги сионистик режими армиясининг фаластинликларга қарши ваҳшиёна ҳужумлари  халқаро миқёсида кенг- қамровли норозиликларни келтириб чиқармоқда.

Дунё аҳли сиоинстик режими жиноятларини қоралаши билан  бу режим жиноятлари хусусида мустақил ҳақиқатчи гуруҳни  ташкил этилишини талаб қилишмоқда.

Сионистик режими эса Ғазода содир этган жиноятларини фош бўлиши ҳамда бу жиноятлари учун халқаро судларда жавоб бериши эҳтимоли борлигидан қаттиқ  қўрқувга тушиб  БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгаши ва Ғазода содир этган жиноятлари борасида мустақил ҳақиқатчи қўмитани ташкил этиш тўғрисидаги халқаро ҳамжамиятнинг ҳар қандай чра тадбирлари йўлига монеалар яратишга давом бермоқда.

Бу орада сионистик режими  бу   жиноятларни ўрганиш учун БМТ ва турли халқаро ташкилотлар томонидан юборилган махсус вакиллар фаолиятини тўхтатишга уринмоқда. Бу босқинчи режими   турли баҳоналар ҳамда мазкур қўмиталарни асоссиз масалаларда айблаб,  БМТ ҳисоботчилари ва  халқаро ҳақиқатчи делегацияларини ҳодиса жойига боришлари йўлига тўсқинлик қилмоқда.

Сионистик режимининг жиноятлари шу даражада ошкор ва аниқдирки  ҳатто бу заминда янгича  ўрганишга бошлаган ҳар бир шахс, ташкилот ё халқаро муассаса  сионистлар содир этган  жиноятларининг барча томонини аниқлаб бу жиноятларни ўз ҳисоботларида  келтириши мумкин.

Шундай бир вазиятда  сионистик режими ва унинг асосий ҳомийси АҚШ давлати молиявий абзаллар, дипломатик босимлар ва агитация- пропагандалардан фойдаланиб,  бу жараённи ўзгатириб БМТ ва унинг турли муассаларини сиоинстик режими хизматида бўлган ташкилотга айлантиришни мақсад қилишган.

Аммо  аниқ факт- далиллар ва халқаро масъулларнинг изҳоротларининг барчаси  сионистик режимини Ғазо секторида уруш жиноятларни содир этганини тасдиқламоқда. Бу масала  шу даражада аниқ ва маълум бўлганки ҳеч қандай шак- шубҳа ҳам қолдирмаган.

Спутник сайти  " Сионистик режимига қарши халқаро ҳамжамиятнинг позицияси бу режим жиноятларини тўхтатилишининг ягона кафилидир"мавзусидаги мақоласида сионистик режимининг жиноятлари хусусилаги турли сиёсий таҳлилчилар ва экспертлар фикр- ақидаларини келтирган.

Экспертларнинг барчаси ҳам халқаро ҳамжамиятни  биргаликда сионистик режими қаршисида туришга даъват этганлар.

Туркиянинг сиёсий масалалар эксперти Ёсин Отли ўғлунинг фикрича,  олдинроқ сионистик режими Сурия ҳуддларини ракета орқали нишонга олганида  ислом дунёси бу ҳужумга аксиламал кўрсатмади . Бу масала эса Тел-Авив режимини сурбетлик билан фаластинликларга қарши ваҳшиёна ҳужумларини бошлашига замин яратди.

Бошқа таҳлилчи Али Эргин Демирҳон ҳам сионистик режимига қарши  жиддий чоралар кўриб чиқиш, ҳамда бу режимга нисбатан ҳарбий, сиёсий , иқтисодий санкциялари қўллаш орқали сионистик режими  тажовузлари ва жиноятларини олдини олиш мумкин деган ақидага эгадир.

Шундай бир шароитда БМТ ҳам  вақтни самарсиз ўтказиш ва сионистик режимини ўз жиноятларини давом эттиришига  кўпроқ имконичт бериш бериш ўрнида, ўз масъулияти , вазифаси ва оммавий афкор истак -хоҳишлари  асосида жинояткор сионистик режимининг раҳбарларини халқаро судларда муҳокма қилиш масаласини иш дастурида жой бериши шарт ва зарурдир.