май 28, 2018 11:50 Asia/Tashkent

Исломий мамлакатлар билан алоқаларини камайтириш ҳамда сионистик режими билан ҳамкорликларни кенгайтиришга асосланган Ол Сауд режимини сиёсатлари ва ҳатти- ҳаракатлари бу режимни ўзлик ва маънавият бўҳронига гирифтор бўлганидан далолат беради.

Қатарда чоп этиладиган Аш -Шарқ газеатсининг ёзишича, Ол Сауд режими Қатарга ўз маҳсулотларини экспорт этишни тўхтатганидан кейин,  ишлаб чиқарадиган айрим маҳсулотлар хусусан сут маҳсулотларини сионистик режимига экспорт этишга бошлаган.

Арабистонда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон қудратини ошиши ортидан Ол Сауд режими  исломий мамлакатлар билан алоқаларини камайтириб  сионистик режими билан ўзаро ҳамкорликларни тобора кенгайтиришга уринмоқда.

Сионистик режимининг Ҳааретс газетаси ҳам  Ол Сауд режимини сўнгги 3 йил мобайнидаги минтақавий сиёсталарига ишора қилиб,  Исроил минтақада Арабистонга кўра яхшироқ ва муносиброқ иттифоқчига эга эмас, чунки Исроил Ҳизбуллоҳга қарши бўлиб душманлик қилади, Эрон билан душмандир ва Яман ичкарисида ҳам урушни йўлга солган деб ёзди.

Шу ҳол билан бирга  Қатар ва Арабистон ўртасида келиб чиққан ихтилоф ва кескинликлар, Исроилнинг хурсандлигига сабаб  бўлган, чунки Қатар давлатини Исроил режими билан алоқаларларни йўлга қўйганлиги билан бир пайтда, аммо Доха давтлати Изхвонулмуслиминнинг мезбонидир, бундан ташқари Эрон ислом жумҳурияти билан ҳам муносиб ва яхши алоқага эгадир.

Қатар ва Саудия Арабистони ўртасида  кескинликларни келиб чиқиши билан сионистик режими  ошкора тарзда Риёд давлати позициясини қўлла қувватлаб, Ол сауд ёнида эканлиги  ва  Ол Соний қаршисида Ол Саудни ҳимоя қилишнии маълум этди.

Тел- Авив режимининг ушбу сиёсатлари  Арабистон режимини сионистик режими билан алоқаларини яқинлаштиришга тарғиб этишнинг далили ҳисобланади.

Зероки ҳозирги шароитда Арабистон режимининг  валиаҳд шаҳзодаси  Эрон, Туркия ва Қатар каби мамлакатлар қаршисидаги сиёсатларини давом эттириш мақсадида  минтақада янги шерик ва иттифоқчини излаб топишга кўпроқ аҳамият бермоқда.

Дарвоқи сионистик режимининг энг муҳим стратегияларидан бири,  Ўрта Шарқ минтақасидаги мамлакталар ўртасида фитна солиш ва душманликларни оширишга қаратилган.

 Арабистон ва Эрон ҳамда Арабистон ва Қатар ўртасида кескинликлар ўзанини мавжуд бўлиши билан  бир пайтда  ушбу ихтилофларни давом этиши ҳамда алоқаларни рақобат даражасидан душманеликка айланишининг асли сабабларидан бири  сионистик режимининг айни шу стратегияси ҳисобланади чунки  ислом дунёсидаги кескинликларнинг барчаси сионистик режими фойдасига ҳал бўлади.

Шунингдек  Арабистон ва Қатар ўртасидаги кескинликларни арабистонлик айрим компанияларга катта иқтисодий зарар етказгани билан сионистик режими Арабистонда ишлаб чиқариладиган айрим маҳслулотларни экспорт этилиши учун махсус шароит ва ўзан яратиб Арабистон билан иқтисодий алоқаларини оширишга уринмоқда.

Қатарда чоп этиладиган Аш-Шарқулавсат газетаси ҳам ушбу масалага ишора қилиб қуйидагича ёзди: Форс Кўрфази доирасидаги мамлакатлар ўртасида кескинликларни келиб чиққанидан олдин кунида 450 тонна сут маҳсулотларини Қатарга экспорт  этадиган Арабистоннинг Ал -Мароъий ширкати,  ушбу бўҳронлардан кейин катта зарар кўрди ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ҳажми ҳам 60 фойизга камайиб кетди. Бинобарин бу компания ўз маҳсулотларини Исроил режимига экспорт этишга бошлади.

Арабистоннинг айрим компаниялари ва  бу мамлакат режими вақтинчалик ва қисқа муддат давоимда Исроил режимининг бундай стратегиясидан манфаат кўришсада, аммо  бу стратегия барчадан аввал сионистик режимина кўпроқ манфаатлар келтиришига шубҳа йўқ.

Халқаро масалалар экспертларининг қарашича, бундай иқтисодий ҳамкорликлар келажакда  сиёсий алоқаларни ҳам янада кенгайтиришига замин яратади.

Эндиликда сионистик режими Арабистон ва айрим исломий- арабий мамлакталар хусусан Ол сауд ва Қатар ўртасида келиб чиққан кескинликларни Ол Сауд режими билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини кучайтириш йўлида фойдаланишни мақсад қилган.

Бугунги кунда Саудия Арабистон режими валиҳад шаҳзода Муҳамад бин Салмоннинг мансабпарастлиги ва сионистик режининг ёвуз сиёсатлари домига тушиб қолган.

Айни шу вазият Ол Сауд режимини  ўзлик ва маънавият бўҳронига дучор бўлганидан далолат беради. Зероки Ол Сауд режими арабийзабон ва исломий мамлакталар билан алоқаларини кенгайтириш ўрнида мусулмонларнинг биринчи рақамли душман бўлган Исроил режими билан ҳамкорликларини кенгайтирмоқда.

Ёрлиқ