Арабистондаги сиёсий ўзгаришлар ва муҳим мансабларга тайинловлар
(last modified Tue, 05 Jun 2018 08:38:04 GMT )
июн 05, 2018 13:38 Asia/Tashkent

Саудия арабистони подшоси Салмон Бин Абдулазиз шанба куни янги кенгашни ташкил этиш ва янги вазирларни тайинлаш ҳақида Фармон чиқарди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Арабистондаги сиёсий ўзгаришлар ва муҳим мансабларга тайинловлар”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Саудия арабистони подшоси Салмон Бин Абдулазиз шанба куни янги кенгашни ташкил этиш ва янги вазирларни тайинлаш ҳақида Фармон чиқарди. Арабистон подшоси мамлакатнинг маданият ва ахборот воситалари мазирлигини ахборот вазирлига ўзгартирди ва Шайх Абдулатиф аш-Шайхни Арабистон исломий ишлар вазири этиб тайинлади ҳамда Али Бин Носир ал-Ғафийзни Ижтимоий ривожланиш ва меҳнат вазири вазифасидан озод этиб, унинг ўрнига Аҳмад Бин Сулаймон Бин Абдулазиз Рожеҳийни тайинланди. Шунингдек, Саудия арабистони подшоси Макка ва муқаддас шиорлар учун подшоҳлик ҳайъатини ташкил этишга кўрсатма берди ва Саудия арабистони валиаҳди Муҳаммад Бин Салмонни ушбу ҳайъатнинг раиси этиб тайинлади. Шунга биноан, Валиаҳд Муҳаммад Бин Салмон исломий муқаддас шаҳарларни бошқарувини ҳам шахсан ўз зиммасига олди. Асосан, Арабистон валиаҳди Муҳаммад бин Салмон хатарли ваҳобийлик ғоялари ва тафаккурларининг тарғиботчиси ва кўзга кўринган намунаси деб аталади. Муҳаммад Бин Салмон раҳбарлиги остидаги ваҳобийликнинг янги намунаси бузғунчилик ҳаракатларининг пайдо бўлиши ва шу билан бирга исломий муқаддас жойларга қарши энг хавфли хатар ҳисобланади.

     Арабистон подшоси томонидан лавозимларга тайинлаш бўйича кўрилган чоралари, исломий муқаддас маконларни Ол Сауд режимининг хатарларига йўлиқтиришига олдингидан кўра, янада туртки беради. Арабистондаги ҳозирги сиёсий ўзгаришлар рўй беришидан олдин, Саудия подшоҳлигининг хонадонида кескин ва шиддатли ихтилофлар юз бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Минтақадаги оммавий ахборот воситалари ва сиёсий доиралар томонидан Саудия арабистони подшоси Салмон Бин Абдулазиз ўз ўғли Муҳаммад Бин Салмонни келгусида тахтни эгаллаши учун керакли шароитни яратиб бераётгани ҳақида маълум қилишган эди. Ушбу мавзу Арабистон шаҳзодалари ўртасида ихтилофлар ва келишмовчиликлар келтириб чиқаришига замин яратди. Бундан бироз олдинроқ, Риёзда подшоҳ саройида отишма содир этилгани ва ушбу отишмадан кейин Муҳаммад Бин Салмоннинг Арабистон сиёсий майдонидан шубҳали тарзда бир неча ҳафталаб йўқ бўлгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди. Саудия арабистонининг валиаҳди мамлакат ичкарисида ҳам ва мамлакатдан ташқарида ҳам кўплаб мухолифатга эгадир. Жумладан қудратдан ва мансаблардан четлаштирилиб, қамоққа олинган шаҳзодаларнинг кўпи Арабистон валиаҳдига ўзларининг қаршиликларини очиқ-ойдин намойиш этишган.

    Аммо, Риёзда Саудия арабистони подшоҳлигининг саройи яқинида содир этилган отишма хусусидаги бошқа сенарийлар ҳам шундан дарак бермоқдаки, ушбу ҳодиса валиаҳд Муҳаммад Бин Салмонга яқин бўлган ҳукумат омиллари томонидан режалаштирилган сохта намойиш бўлган. Ушбу доирада Арабистон валиаҳди Муҳаммад Бин Салмон вазиятни янада кескинлаштириб ва хавфсизлик масаласини жиддийлаштириб, сиёсий ўзгаришларнинг янги даврини бошлаш мақсадида ва подшоҳлик тахтини эгаллаши учун шароитни муҳайё этишга замин яратмоқда. Охирги пайтларда Арабистон валиаҳди ўз отасининг тахтига ўтириши ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалаётган эди. Ол Сауд хонадонида қудрат учун жанглар кун сайин кенгаймоқда. Бунинг натижаси эса, ушбу режимда лавозимларга тайинлаш ва четлаштириш каби тез-тез такрорланиб туриладиган чоралар бўлиб, оқибатда сиёсий беқарорликлар кўлами янада авж олмоқда.

       Малик Салмон Саудия арабистонида подшоҳлик тахтини эгаллаганидан сўнг, мамлакатдаги муҳим лавозимларга ўз ўғилларини ва яқинларини қўйишни бошлаган эди. Дарҳақиқат, Салмон Бин Абдулазиз хонадони ўз яқинлари ва фарзандларини муҳим ва аҳамиятли мансабларда бошлиқ этиб тайинлашдан кўзланган мақсади, мамлакатнинг ҳукумат марказлари ва муассасаларидаги ҳаракатлар ва ишлар жараёни ҳақида огоҳ бўлиб туриш ва Саудия шаҳзодалари томонидан содир этиладиган ҳар қанақа эътирозлар ва итоатсизликларга қарши кураш олиб боришдир. Сиёсий кузатувчиларнинг фикрича, Муҳаммад Бин Салмон ҳар доим сиёсий ўзгаришларда ҳаммадан кўра кўпроқ манфаатдор бўлади ва ушбу ўзгаришлар унинг ва унга яқин бўлганларнинг янада кўпроқ ҳукмронликни қўлга киритишларига имконият яратади. Шундан келиб чиқиб, мамлакатдаги сиёсий ўзгаришларда Муҳаммад Бин Салмон билвосита рол ўйнайди.   

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ