Халқаро амнистия ташкилоти: АҚШ халқаро қонунларни оёқ ости этмоқда
Халқаро амнистия ташкилоти, ўз таъбирлари билан АҚШ бошчилигидаги ИШИД террорчи гуруҳига қарши коалициянинг Сурия шимолидаги Раққага берган авиазарбаларида Халқаро қонунлар оёқ ости этилди деб эълон қилди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Халқаро амнистия ташкилоти тарқатган ҳисоботида АҚШ бошчилигидаги коалицияни террорчи гуруҳлар марраларига қарши ҳужумлари жараёнларида тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун лозим чора- тадбирлар кўриб чиқилмагани ва эҳтиётсизликка йўл қўйилганини таъкидлади.
Халқаро амнистия ташкилоти шунингдек муддатлардан бери тинч аҳоли яшайдиган Раққа шаҳридаги бинолар АҚШ коалиция томонидан кучли бомбалар билан нишонга олинганини қўшимча қилди.
Халқаро амнистия ташкилоти ҳисоботи асосида, ҳодиса гувоҳлари АҚШ бошчилигидаги коалициянинг қирувчи самолётларини яқинида террорчи гуруҳлар марраси мавжуд бўлмаган минтақаларни бомбардимон этдилар ва бу авизарбаларда тинч аҳоли бевосита ва ё мақадсиз ҳужумлар билан нишонга олинди деб айтганлар.