Турли мамлакатлардаги шахсиятлар Халқаро Қуддус кунидаги кўча-намойишларни кенг ўтказилишини таъкидлашмоқда
(last modified Thu, 07 Jun 2018 13:48:04 GMT )
июн 07, 2018 18:48 Asia/Tashkent
  • Халқаро Қуддус куни
    Халқаро Қуддус куни

Дунёнинг турли минтақаларидаги сиёсий ва ижтимоий шахсиятлар барча мусулмонларни Халқаро Қуддус кунидаги кўча-намойишларда кенг қамровли қатнашиб, Фаластин мазлум халқини ҳимоя қилишга чақирдилар.

Алолам телеканалини Ливаннинг Алаҳд вебсайтига таяниб тарқатган хабарига кўра, дунёдаги 50 дан ортиқ мамлакатларининг турли  сиёсий ва маданий партиялари ва гуруҳлари Халқаро Қуддус кунидаги кўча- намойишарда қатнашишга тайёр эканлиги ҳақида хабар бериб,  мусулмон халқларини Фаластин масаласидан узоқлаштириш мақсадида   минатқада давом этётган ҳозирги фитналар албатта мағлубиятга учрайди деб эълон қилдилар.

Эртага 8 июн куни яъни Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни Халқаро Қуддус кунига тўғри келади. Шу муносабат билан дунёнинг турли исломий ва арабий мамлакатлари халқи  сионистик режимига қарши кенг қамровли кўча намойишлар ўтказишга тайёргарлик кўришмоқда. Шу ҳолда  Қайтиш ҳаққи кўча намойишлари олий қўмитаси тарқатган маълумотномасида  Халқаро Қуддус кунида кенг қамровли кўча намойишлар ўтказишга даъват этди.

Ушбу қўмита шунингдек   Фаластин хақлини ўз мақсадларига эриша олишига қадар, Қайтиш ҳаққи осойишта  намойишларини давом эттиришни таъкидлаб,  Қуддуси шариф Фаластиннинг абадий пойтахтидир деб эълон қилди.