Сионистик режим армиясининг артилерияси Ғазо секторига қарата ҳужум қилди
Якшанба куни Сионистик режим армиясининг артилерияси ал-Брийж номли Фаластинликлар лагери яқинига ҳужум қилди ва ушбу режим армиясининг разведкачи самолёти ҳам мазкур лагерга қарата ракета отди
Сионистик режим армиясининг артилерияси Ғазо секторининг шарқидаги Ал-Бриж номли фаластинликлар лагери атрофига қарата ҳужум қилиб, ўқ ёғдирди.
Фаластиннинг Маъа ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, якшанба куни Сионистик режим армиясининг артилерияси ал-Брийж номли Фаластинликлар лагери яқинига ҳужум қилди ва ушбу режим армиясининг разведкачи самолёти ҳам мазкур лагерга қарата ракета отди.
Ушбу ҳужум ортидан келиб чиққан талофатлар ҳақида маълумот ҳозиргача тақдим этилмаган. Шанба куни кечқурун ҳам Сионистик режим армиясининг учувчисиз учадиган самолёти ал-Брийж лагерининг яқинидаги минтақаларни нишонга олди. Натижада эса, камида икки нафар фаластинлик ярадор бўлди.
Шунингдек, якшанба кунида ҳам Сионистик режим армиясининг разведка самолёти ғазо секторида бир гуруҳ фаластинлик ёшларга қарата ҳужум қилди.
Сионист ҳарбийлари ҳар куни сохта ва асоссиз баҳоналар билан ғазо секторига қарата ҳужум қилади.