июл 05, 2018 17:37 Asia/Tashkent
  • БМТ: Яманнинг ал-Ҳадийда минтақасида қочқинлар сони 121 минг нафардан ошди
    БМТ: Яманнинг ал-Ҳадийда минтақасида қочқинлар сони 121 минг нафардан ошди

Бирлашган миллатлар ташкилоти Саудия арабистони бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги ал-Ҳадийда портига қарата олиб бораётган ҳужумларида ушбу минтақанинг 121 минг нафар аҳолисининг қочқин бўлганлиги ҳақида хабар берди. 

Анатолий агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саудия режими ва Бирлашган араб амирлиги томонидан Яманнинг ал-Ҳадийда портини ишғол этиш учун олиб борган ҳужумларининг барбод бўлганлиги ортидан ушбу ҳужумларни вақтинчалик тўхтатиш ҳақида эълон қилди.

Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳам ушбу ҳарбий тажовузкорлик ҳаракатларидан келиб чиққан қочқинлар ҳақида янги маълумотларни тарқатди. 

БМТнинг инсонпарварлик ишларини мувофиқлаштириш идораси ал-Ҳадийда регионида охирги тўқнашувлардан сўнг, тиббиёт ва санитария шароитининг ўта оғир бўлганлиги ҳақида огоҳлантирди. 

Бирлашган миллатлар ташкилотининг ушбу муассасасининг ҳисоботига кўра, ал-Ҳадийда шаҳрида охирги ҳужумларнинг шиддатли тус олиши боис 7 та қутқарув ва тиббиёт муассасаларининг фаолиятлари тўхтатиб қўйилди.     

Ёрлиқ