Саудия арабистонининг Ямандаги жиноятларининг давом этиши
(last modified Thu, 16 Aug 2018 05:47:58 GMT )
август 16, 2018 10:47 Asia/Tashkent

Саудия арабистонининг тажовузкор қирувчи самолётлари 9 август куни Яманнинг Саъда вилоятидаги Заҳён шаҳрида ўз ичига мактаб ўқувчиларини олиб ҳаракатланаётган автобусни нишонга олди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Саудия арабистонининг Ямандаги жиноятларининг давом этиши ва Эронга қарши сохта иддаоларни илгари суриши”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Эрон ислом жумҳуриятининг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий намояндаси Ғуломали Хушру сешанба куни БМТ бош котибига ва БМТ Хавфсизлик кенгаши раисига мактуб тақдим этиб, Саудия арабистони режими томонидан Эроннинг 2216 ва 2231-сонли резолюцияларга эътиборсизлик билан қарамоқда деган иддаоларини асоссиз деб атади ва шундай таъкидлаб ўтдики, Саудия режими асоссиз иддаоли лойиҳалар билан ўзининг Ямандаги жиноятларини ёпишга ҳаракат қилмоқда. Арабистон ва унинг иттифоқчилари томонидан Яман юртида амалга ошириб келаётган жангларида ҳозирга қадар 14 мингдан кўпроқ яманлик ўлдирилди ва ўн минглаб инсонлар оғир тан жароҳати олди. Шунингдек, минглаб яманликлар сарсон-саргардон бўлиб қочқин бўлди. Саудия арабистонининг тажовузкор қирувчи самолётлари 9 август куни Яманнинг Саъда вилоятидаги Заҳён шаҳрида ўз ичига мактаб ўқувчиларини олиб ҳаракатланаётган автобусни нишонга олди.

      Натижада эса, 55 нафар ёш болалар ҳаётдан кўз юмди ва яна 80 нафари эса тан жароҳати олиб мажруҳ бўлишди. Ушбу ҳужумлар эса ҳанузгача давом этмоқда. Сўнги кунларда ҳам Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата олиб борган ҳаво ҳужумларида ва бомбардимон қилиш амалиётларида ҳам ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари жумладан аёллар ва гўдаклар ҳаётдан кўз юмди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Яманда инсонпарварлик ишлари бўйича кординатори Лиза Гранденинг маълум қилишича, жаҳон ҳамжамиятининг Яман халқи билан ёнма-ён туриб, улар билан бирга эканликларини эълон қиладиган вақт келди. Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлиги бундан бир ой олдин Яман муқовамат ҳаракати кучларининг ташқи дунё билан алоқа қиладиган ягона йўли ҳисобланмиш ал-Ҳадийда портини ишғол этиш мақсадида ҳарбий амалиётни бошлаган эди.

      Аммо, Яман халқ комитети ва армияси тажовузкорларнинг жадал ва суръат билан ҳаракатланишига тўсқинлик қилишга муваффақ бўлди. Американинг Ҳейл нашриёти Ямандаги ўзгаришлар ҳақида шундай ёздики, Саудия арабистони Яманда боши берк кўчага кириб қолди. Арабистоннинг Яман юртидаги ҳарбий ҳаракатлари бош оғриқ бўлди. Халқаро бўҳронлар гуруҳининг юқори мартабали таҳлилчиси Обрийл Лонгли Ямандаги уруш натижаларини таҳлил қилиб шундай айтдики, жанубликларнинг кўпчилиги Мансур Ҳоди ҳукуматидан ўз шароитларининг яхшиланишини умид қилишаётган эди. Лекин, вазият яхши томонга ўзгармаганлиги боис, улар ноумид бўлишди. Саудия Арабистони Бирлашган араб амирлиги ва Америка қўшма штатлари ва яна бир нечта мамлакатларнинг ҳимояси остида 2015 йилнинг март ойидан Яманга қарши ҳарбий тажовузкорлик ҳаракатини бошлади ва ушбу мамлакатни қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан туриб қамалга олди. Ушбу юртнинг ситратегик мавқеъи Африканинг юқори ҳудудлари ва шарқий соҳиллари ҳамда Яманнинг жануб ва ғарб денгизидаги чегаралари билан муҳим аҳамият касб этади.

      Бобул Мандиб бўғози энергетика ва товарлар транзитини таъминлаш нуқтаи назаридан Яманнинг афзалликлари ва устунлигининг аҳамиятини янада оширди. Саудия арабистони режими Яманни эгаллаб олиш ва ушбу мамлакатни парчалаб юбориш мақсадида номутаносиб ва тенг бўлмаган урушга киришди. Бироқ, ўзи ўйламаган ва кутмаган ишлар бўлиб кетди. Арабистон Яман халқ комитети ва армиясининг қақшатқич зарбаларига учради ва кетма-кет мағлубиятларга йўлиқди. Эндиликда Саудия арабистони Ямандаги ботқоқдан чиқиб кетиш йўлларини қидирмоқда. Аммо, ушбу мақсадига етиш учун Эронга қарши айбловларни илгари сурмоқда. Арабистон ўзининг Ямандаги жиноятларини беркитиш баҳонасида Бирлашган миллатлар ташкилотининг резолюцияларини бузиб, Америка қўшма штатларининг ҳимояси билан Яман жанги бўйича ҳақиқатни излаб топадиган комиссияни ташкил этишга монеълик қилди.

     Арабистоннинг Ямандаги ботқоқдан чиқиб кетишнинг бирдан бир йўли, бу Яманга қарши ҳужумларни ва урушларни зудлик билан тўхтатиши керак. Эрон ислом жумҳурияти Яманда тинчлик ва сулҳни ўрнатиш учун ўз лойиҳасини Бирлашган миллатлар ташкилотига тақдим этган эди. Ушбу лойиҳа ўқ отишни тўхтатиш, инсонпарварлик ёрдамларини жўнатиш, яманликларнинг ўзаро музокара ўтказишлари ва Яманда инклюзив давлатни ташкил этиш мавзуларини ўз ичига олади. Шулардан келиб чиқиб, Эрон ислом жумҳурияти айни пайтда, ушбу сулҳга қаратилган дастурни амалда татбиқ этишда тегишли манфаатдорлар билан маъноли музокаралар ўтказиш жараёнларида иштирок этиш учун таёрлигини билдирмоқда.   

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ