Фаластинликлар Масжидулақсони иккига бўлиниши тўғрисида огоҳлантиришмоқда
(last modified Mon, 27 Aug 2018 07:08:45 GMT )
август 27, 2018 12:08 Asia/Tashkent

Қуддуснинг вақф ва Масжидулақсо ишларидаги идораси Масжидулақсо ҳар бир мусулмон эътиқодининг бир қисмидир ва уни иккига бўлинишнинг мутлақо имкони йўқ деб таъкидлади.

Қудудснинг вақф ва Масжидулуақсо ишларига оид идораси Масжидалақсо саҳнасида мусулмон бўлмаган шахслар томонидан ибодат этилиши ва ё ҳар қандай анъанавий ва диний маросимлар  ўтказилиши, бу маконнинг тарихий, диний  вазиятни  ҳамда ундаги ҳуқуқий шароитни ўзгартирилишига қўшимча  бутун жаҳондаги мусулмонлар ҳамда ислом динига қарши ошкора таҳқир ва тажовуз ҳиосбланади деб айтди.

Фаластин минтақалари  хусусан муқаддас исломий маконлар улар жумласидан  Масжидулақсони аста-секинлик билан ўзлаштириш ва босиб олиш мақсадидаги сионистик режимининг янги ҳатти- ҳаракатлари ва сиёсатлари  оммавий афкорнинг кенг - қамровли аксиламалларига сабаб бўлмоқда.

Сионистик режими эса  Масжидулақсонинг исломий ўзлиги ва моҳиятини ўгартириши ва бу муқаддас макон ишларидаги исломий вақф ваколатини бекор этиши билан бу масжидни иккига бўлишни кўзда тутган.

БМТ хавфсизлик кенгашининг иккита муҳим ва тарихий қарорлари яъни 242 чи ва 338 чи сонли резолюциялари асосида  Байтулмуқаддас ишғол этилган сарзамин ҳисобланади ва сиоинстик режими  бу шаҳар ишларида ва тарихий  ёдгорликларида  дахолат қилиш ва уларни тасарруф этишда ҳеч қандай ҳаққи бўлмаганига қўшимча  шартсиз ҳам бу минтақани тарк этиши керак.

Масжидулақсо масжидига қарши сиоинстик режимининг ҳужуми ва тажовузлари нафақат халқаро қонун -қоидаларни оёқ ости этишнинг ёрқин мисолидир, балки  арабий мамлакатлар билан фаластинликлар қашисида бу режимни ўз  мажбуриятлари ва ваъдаларига амал қилмаслигини ҳам кўрсатади.

1994 чи милодий йили сиоинстик режими ва Иордания ўлкаси ўртасида имзоланган келишув асосида  Масжидулақсо комплекси ҳудудида яҳудийларни ибодат қилиши ман этилганди.

ЮНЕСКО ташкилоти ҳам  чиқарган қарорида  Қуддусдаги муқаддас маконлар жумладан Масжидулақсо билан  яҳудийларнинг маданий, диний ва тарихий алоқаларини рад этди ва Масжидулақсони  мусулмонлар учун муқаддас макон деб эълон қилди.

Фаластиндаги ўзгаришлар эса  босқинчи сионистларни Масжидулқсони ўзлаштириш ва босиб олиш учун ўз лойиҳаларининг сўнгги босқичини ижро этиш пайида бўлганидан далолат бермоқда.

Ҳаққатан ҳам сионистик режим турли найранг ва фитаналар хусусан исломий маконлар ва Фаластин  минтақаларида фаластинликларнинг бориб келиши йўлига тўсқинлик қилиш  орқали амалий равишда ўз босқинчилигини фаластинликлар ва халқаро ҳамжамият томонидан қабул этилишини истайди.

Ҳар ҳолда барча факт -далиллар  АҚШда Дональд Трампни ҳукумат устига келиши ва Фаластин минтақалари хусусан  Қудсда сионистик режим фитналари ва ҳужумларига яшил чироғ бериши билан фаластинлик минтақалар айниқса Байтулмуқаддасда сиоинстик режимининг ҳатти ҳаракатлари ва сиёсати янада хавф хатарли шакл билан давом этмоқда.

Шундай бир шароитда сионистик режими  фаластинликлар ҳуқуқи хусусан уларнинг диний ҳуқуқларини оёқ ости этишни ўз иш дастурида берган.

Фаластинни озод этиш ташкилоти ижроий қўмитаси бош котиби ҳам АҚШнинг ҳозирги давлати  Фаластинни масаласига эътиборсизлик кўрсатиб,  Қуддус минтақасини бутунлай сиоинстик режими назоратига ўтишини истайди деб таъкидламоқда.

Фаластинни озод этиш ташкилоти ижроий қўмитаси бош котиби Соиб Арриқот  Ливандаги Алмаёдин телеканаллига берган интервьюсида,  дедики фаластинликлар  халқаро қонунлар асосидаги муқовимат учун эга бўлган ўз ҳаққидан возкечишмайди ва  Қуддус маркази билан Фаластин давлати расман тан олинмаганида  сулҳ ва тинчлик ҳеч қачон амалга оширилмайди деб таъкидлади.

Сўнгнги йиллар ичида сионистик режим  Масжидулақсода  ёвузлик асосланган сиёсатларини амалга оширишга уриниб келган, аммо Фаластин халқининг қўзғолонини авж олиши билан сиоинстик режимининг барча мақсадлари чипакка чиқарилган ва бу режимнинг мувафаққиятсизлиги тобора ошкор бўлмоқда.