NPT халқаро битимига Исроилнинг қўшилиш зарурати
(last modified Sun, 23 Sep 2018 09:56:31 GMT )
сентябр 23, 2018 14:56 Asia/Tashkent
  • NPT  халқаро битимига Исроилнинг қўшилиш зарурати

МАГАТЭнинг 62-йиғилишида Ядровий қуролларни ишлаб чиқармаслик ва тарқатмаслик битимига Исроилни аъзо этиш зарурлиги таъкидланди.

Австрия пойтахти Вена шаҳрида 17 сентябрь куни МАГАТЭнинг 62- умумий йиғилиши бошланиб,  21 сентябргача давом этди. Мазкур йиғилишнинг доимий  мавзуларидан бири " Ўрта Шарқни ядровий қуроллардан тозалаш" масаласи эди.

Nuclear Non- Proliferation Treaty, яъни Ядровий қуролларнинг тарқалишини ман этиш битими 1968 йилда имзо этилган ва 1970 йилда кучга кирган. Мазкур  халқаро битимдан мақсад ядровий қуроллар ишлаб чиқарилишини тўхтатиш ва ядровий энергиядан тинчлик мақсадларга фойдаланиш учун кенг қамровли ҳамкорликларни  мамлакатлар ўртасида йўлга қўйиш эканлиги  эълон қилинган.

БМТ Қуролсизлантириш идорасининг  охирги маълумотларига кўра, бугунги кунгача Ядровий қуролларнинг тарқалишини ман этиш битимига 191 мамлакат аъзо бўлган.

Ҳолбуки, Сионистик режим ядровий қуролга эга бўлсада, ушбу халқаро битимга ҳанузгача аъзо бўлмаган. Ўрта Шарқ минтақасида ҳам фақат Исроил NPT га аъзо эмас.

Берилган маълумотларга кўра, Исроил режими 200дан ортиқ ядровий калакчаларга эгадир.

МАГАТЭнинг 62- умумий йиғилишида шу сабабдан Исроилни ушбу халқаро шартномасига аъзо қилишнинг зарурлиги  кўриб чиқилди.

Иордания Атом энергияси ташкилоти раиси Холид Тўфон МАГАТЭнинг ушбу конференциясида  Исроил режимини  NPTга аъзо қилиш муҳим эканлигини таъкидлаб деди:" Ушбу режимнинг барча ядровий иншоотлари Ўрта Шарқни ядровий қуроллардан тозалаш ва тинчликни минтақада мустаҳкамлаш учун МАГАТЭ томонидан назорат остига олиниши лозим."

Ўтра Шарқда жойлашган мамлакатлар расмийлари ва сиёсий таҳлилчиларга кўра, Ўрта Шарқда қуролланишнинг пойгаси ҳамда қуролли тўқнашувлар ва нотинчликларнинг юзага келиш сабаби   Ядровий қуролларнинг тарқалишини ман этиш битимига Исроилнинг аъзо эмаслигидандир.

Бу борада Эрон Ислом Жумҳуриятнинг Венадаги халқаро ташкилотларнинг доимий вакили Козим Азимободий МАГАТЭнинг 62- умумий йиғилишида сўзлаган нутқида деди:" Сионистик режимга Ядровий қуролларнинг тарқалишини ман этиш битимига аъзо бўлиши учун бўлаётган доимий босимлар Ўрта Шарқда тинчлик ва хавфсизликни яратиш мақсадидадир."

NPT  халқаро битимига Исроилнинг қўшиш  учун бўлаётган ҳаракатлар Ўрта Шарқда жойлашган мамлакатлар раҳбарларининг истак-хоҳиши  бўлиб, бу аъзоликни муҳим бир зарурат ҳисоблашади. Аммо Мисрга ўхшаган айрим давлатлар Сионистик режим билан расмий алоқаларга эгалар. Бу ҳолатлар ҳам сиёсий доираларда кенг тарзда муҳокама этилмоқда.

Миср  ҳайъатининг бошлиғи Ало Юсуф  ўтган йилнинг апрел ойида барпо этилган Ядровий қуролларнинг тарқалишини ман этиш битимига оид йиғилишда Исроилни NPT  халқаро битимига аъзо қилиш учун жиддий чоралар кўриш лозимлигини таъкидлаган эди.