Яман денгиз кучлари Арабистоннинг Жайзон портига қарата ҳужум қилди
(last modified Sun, 30 Sep 2018 13:03:39 GMT )
сентябр 30, 2018 18:03 Asia/Tashkent
  • Яман денгиз кучлари Арабистоннинг Жайзон портига қарата ҳужум қилди
    Яман денгиз кучлари Арабистоннинг Жайзон портига қарата ҳужум қилди

Яманнинг соҳил мудофаа денгиз кучлари Арабистон жанубидаги Жайзон портида Саудия арабистонига қарашли ҳарбий кемага қарата ҳужум уюштирди ва ушбу ҳужум муваффақиятли ўтди

Яман халқ комитети ва армиясининг учувчисиз учадиган аппаратлари Бирлашган араб амирлигининг Дубай аэропортида муваффақиятли ҳужумни амалга оширганидан бир неча соат ўтиб, Яманнинг соҳил мудофаа денгиз кучлари Арабистон жанубидаги Жайзон портида Саудия арабистонига қарашли ҳарбий кемага қарата ҳужум уюштирди ва ушбу ҳужум муваффақиятли ўтди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман ахборот манбалари тарқатган хабарга кўра, Яман денгиз кучларининг мазкур амалиётида Арабистоннинг чегара гвардияси кучлари нишонга олинди ва порт ҳудуди олов ичида қолди. Натижада Саудия ҳарбий кучлари катта талафот кўрди. 

Яман денгиз кучлари биринчи сентябр кунида ҳам Саудияга қарашли ҳарбий кемани Жайзон соҳилларида нишонга олди ва август ойида ҳам Қизил денгизда ал-Демом номли Арабистон жанговор ҳарбий кемасини нишонга олишга муваффақ бўлган ва ушбу кемага йирик кўламдаги зарар етказилди. 

Яман халқ комитетлари ва армиясининг учувчисиз учадиган самолётлари бўлинмалари якшанба куни эрта тонгда Семод-3 русумли безпилот аппарат билан Дубай халқаро аэропортини нишонга олди. 

Ёрлиқ