Арабистон Истанбулда йўқолган журналистнинг асосий айбдори ҳисобланади
(last modified Sat, 06 Oct 2018 07:57:04 GMT )
октябр 06, 2018 12:57 Asia/Tashkent
  • Арабистон Истанбулда йўқолган журналистнинг асосий айбдори ҳисобланади
    Арабистон Истанбулда йўқолган журналистнинг асосий айбдори ҳисобланади

Туркияда изсиз йўқолган саудиялик журналист Жамол Ҳашкажий 2 октябрь кунидан, Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консулхонасига ҳужжатларни расмийлаштириш учун борганидан бери алоқага чиқмаяпти. Бу ҳақда Ирна агентлиги хабар берди.

Ўша куни унинг қаллиғига бинога киришга рухсат берилмаган, беш соатдан кейин эркак кетганлиги ҳақида маълум қилишган. 

Ҳашкажийнинг навбатдаги материали пайдо бўлиши керак бўлган газета саҳифаларидан бирининг марказида ўқувчилар уни сурати, исми ва матн жойлаштирилиши керак бўлган бўш жойни кўришди. Йўқ бўлган матн тагига таҳририятнинг «Ҳашкажийнинг сўзлари юқорида акс эттирилган бўлиши керак эди», дейилган кичик изоҳи бор. Таъкидланишича, сешанба кунидан бери унинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Куни кеча Туркия ТИВга чақиртирилган Саудия Арабистонининг Туркиядаги элчиси Валид Абдул Карим ал-Хорижий журналист қаердалиги ҳақидаги маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Шу билан бирга, Ҳашкажий аъзо бўлган Араб ОАВ Туркия уюшмаси раиси Турон Кишлакчининг Demiroren агентлигига маълум қилишича, Саудия томони бошқа давлатларда мухолифат вакилларини ўғирлаб кетиш билан шуғулланган. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳодисалар Швейцария, Буюк Британия ва Францияда содир бўлган.

Ҳашкажий Ар-Риёддаги ҳозирги сиёсатни танқид қилиши билан танилган. 2017 йилда у ватанидан чиқиб кетиб, Қўшма Штатларда жойлашди. Журналист мунтазам равишда The Washington Post нашрига мақолалар ёзади. Унда Саудия Арабистондаги вазият ва давлатнинг ташқи сиёсати таҳлил қилинади, ҳукуматнинг муаммоли томонлари яширилмайди ва Ар-Риёд танқид қилинади. Аввалроқ у Саудия Арабистонидаги Аl-Watan газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган ва Баҳрайнда жойлашган ҳамда саудиялик ишбилармонлардан бирига тегишли бўлган Al-Arab телеканалини бошқарган. 

Ёрлиқ