Туркия Арабистонга ультиматум қўйди
-
Туркия Арабистон
Туркия давлати Арабистон дипмломатлари турк инспекторларига Истанбулдаги Арабистон элчихонаси ва бу консуллик ишчилари қароргоҳларига киришига ижозат бермаганида уларни мамлакатдан чиқаришини маълум қилган.
Туркия ҳукумати ўз ҳудудида дипломатик ваколатхонада одам ўлдирилишига ўта кескин муносабат билдириб, ушбу воқеани қисман матбуотда эълон қилди ва Саудия Арабистонидан тафтиш ўтказишни талаб қилди. Икки мамлакат вакилларидан иборта қўшма комиссия тергов-тафтиш амалиётларини бугун - 15 октябрь куни бошлашди.
Туркия ултиматуми ортидан Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд якшанба куни кечқурун Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.
Улар Истанбулдаги Арарибистон элчихонасида бу мамлакатнинг танқидчи журналисти ва ёзувчини ғойиб бўлгани масаласини муҳкома қилишди.
Шу вақтга қадар Саудия Арабистонида бугунги кунда ҳам амал қилаётган ўрта асрларга хос жазо услублари, масалан қилич билан бошини таънасидан жудо қилиш, оммвий қатллар ҳақида маълум эди.
Лекин, дипломатик ваколатхонада журналистнинг ўлдирилиши – кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеа бўлди. Бундан демократия нормалари ва инсон ҳуқуқларини мутлақ тан олмаслик, шафқатсизлик ва ҳатто бироз ёввойилик сезилиб турибди, десак хато бўлмас.
Ушбу мудҳиш воқеа ўз тасдиғини топса – Саудия Арабистони барча демократия нормаларини ва инсон ҳуқуқларини поймол қилган, “Шимолий Кореядан ҳам бадтар давлатга” айланади,
Туркия Ҳукуматига қарашли бўлган “Sabah” газетасига кўра, Хашогги дипломатик ваколатхонага киришидан олдин, Iphone телефонини қайлиғига қолдириб, қўлидаги Apple соатини эса овоз ёзиб олиш режимига киритганини, шундан сўнг “ақлли соат” у билан бўлган воқеалар автоматик равишда ёзиб олиб журналистнинг телефонига юклаб борганини хабар берган.
“Натижада, журналистни сўроққа тутиш, қийноққа солиш ва ўлдириш акс этган аудиоёзув дастлаб Iphoneга сўнгра эса ICloud хизматига жойлаштирилади. Саудия разведка хизмати вакиллари журналист қўлидаги соатни кўриб қолишади ва ёзувларни ўчириб ташлашга ҳаракат қилишади, лекин баъзи ёзувлар сақланиб қолинди. Уларни ўрганиш натижасида консулхонада қотиллик юз бергани маълум бўлди”, - деб ёзади “Sabah”