Саудия Арабистони Қошиқчи ҳаётдан кўз юмганини тан олди
(last modified Sat, 20 Oct 2018 04:58:55 GMT )
октябр 20, 2018 09:58 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони Қошиқчи ҳаётдан кўз юмганини тан олди
    Саудия Арабистони Қошиқчи ҳаётдан кўз юмганини тан олди

Саудия Арабистони бош прокурори саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлими ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters мамлакат телевидениесига асосан хабар бермоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида жанжал юз берган, бу муштлашувга олиб келган, сўнг Қошиқчи ҳаётдан кўз юмган.

«Қошиқчи иши бўйича дастлабки тергов у ўлик эканини аниқлади», - дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда Жамол Қошиқчининг жасад қолдиқлари қидирилаётгани хабар қилинганди.

Ёрлиқ