Арбаъин муносабати билан 15 миллион зиёратчи Карбалога боришди
Бу ҳақда Карбало вилоят кенгаши хабар берди.
Форс ахборот агентлигининг маълум қилишича, сешанба куни Карбало вилояти кенгаши бош котиби Маҳфуз Тамимий "Алмаълума" сайти маълумотларига таяниб деди: Карбалога ироқликлардан ташқари 4 миллиондан ортиқ хорижий зиёратчилар келишди ва уларнинг аксариятини эронликлар ташкил этишади.
Унга кўра, Карбало вилояти ҳокимлиги Имом Ҳусейн (а)нинг Арбаъин маросимида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун барча хизматчиларидан ва ҳатто ўзлари ихтиёрий тарзда ёрдам беришни хоҳловчи бошқа мутахассилар хизматидан ҳам фойдаланмоқда.
Карбало вилоят ҳокими муовини Али Маёлий ҳам Арбаъин маросимини ўтказиш учун 30 минг нафар хавфсизлик кучлари ҳамда зиёратчилар учун 21 мингта нақлиёт воситалари жалб этилганини эълон қилди.
Бугун, ҳижрий-қамарий 1440 йилнинг 20 сафари, милодий ҳисоб билан 2018 йилнинг 30 октябрида шиаларнинг учинчи имоми Ҳусейн (а) ҳазратларининг Арбаъинига бағишланган маросим барпо бўлди.
Ҳар йили ушбу маросимда миллионлаб зиёратчилар иштирок этишади.