Ансоруллоҳ: АҚШ яманликларга қарши жиноятларда асосий рол ўйнамоқда
(last modified Wed, 07 Nov 2018 15:35:28 GMT )
ноябр 07, 2018 20:35 Asia/Tashkent
  • Ансоруллоҳ
    Ансоруллоҳ

Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби АҚШ давлатини тинчлик ва оташкесимга даъват этиши янги ёлғончиликдан ўзга насра эмаслигини таъкидлаб, АҚШ сулҳ ва тинчликдан сўз очган пайтларда, Яманга қарши ҳужумларнинг янги босқичига шоҳид бўлганмиз деб таъкидлади.

Бугун Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби Абдулмалик Бадруддин Алҳувсий Ол Сауд режимининг тажовузкорлари  ваҳшиёна дастурлари доирасида АҚШнинг қурол яроқ ёрдамига таяниб келишмоқда, АҚШ давлати эса яманликларга қраши қарши барча жиноятларда асосий рол ўйнамоқда деб изоҳлади.

Яманнинг Ансорулллоҳ ҳаракати бош котиби шунингдек АҚШ давлати Саудия Арабистонига қурол- яроқ сотишдан касб этаётган даромадлари туфайли ҳардоим Ол Сауд режимини қўллаб қувватлаётганига тўхталиб, АҚШ  Яман урушида катта иқтисоидй манфаат ва даромадлар касб этмоқда  деб таъкидлади.

Абдулмалик Алҳувсий ўз сўзларида  Яманга қарата Ол Сауд ва БАА режимлари ҳужумларининг янги босқичи албатта натижасиз қолади. Зеро Алҳудайда минтақасига қарши Ол Сауд режими бошчилигидаги коалиция ҳужумлари қаттиқ мағлубиятга учради, бундан ташқари  бу вилоятнинг аксарият минтақалари Яман армияси ва кўнгилли кучлари назоратидадир деб қўшимча қилди.

Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби шунингдек  араб режимларини масъуллари сионистик режими билан алоқаларини янада ошишганига ишора қилар экан,  сионистик режим билан алоқаларини кенгайтириш  йўналишадиги Форс Кўрфази зоннасидаги айрим арабий мамлакталарнинг ҳатти- ҳаракаталри билан бир вақтда Яманга қарата тажовузкор Ол Сауд режимининг ҳужумлари кучайган деб аниқлик киритди.

Алҳувсий сўзларига кўра, Яман халқи ҳеч қачон душманга бу мамлакатни ишғол этишига ижозат бермайди деб қайд этди.

Айтиш жоиздирки ўтган уч йил мобайнида Ол Сауд режими АҚШ, БАА ва бир нечта араб режимлари ҳимояси остида Яманга қарата ер, ҳаво ва денгиздан ҳужумларини давом эттирмоқда. Ҳозиргача бу ваҳшиёна ҳужумларда 14 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлган.

 

Ёрлиқ