Арабистонлик қотиллар гуруҳи томонидан яна бир журналист қатл этилди.
(last modified Thu, 08 Nov 2018 11:19:57 GMT )
ноябр 08, 2018 16:19 Asia/Tashkent
  • Арабистонлик қотиллар гуруҳи томонидан яна бир журналист қатл этилди.

Жамол Қошиқчи ўлимининг сабабларини аниқлаш ҳали-ҳануз давом этаётган бир пайтда Ол-Саъуднинг қийноқлари остида яна бир журналист қатл этилди.

Ол-Саъуд режимига мухолиф ва танқидчи журналист Турки Бин Абдулазиз Ал-Жосир Арабистон қамоқхонасида қийноққа солиш оқибатида ҳалок бўлди. 

Сиёсий маҳбуслар ва Арабистонда инсон  ҳуқуқларини поймол этишга тегишли хабарларни нашр этувчи "Муътақилий Ар-Рой " интернет марказининг ёзишича, Арабистон расмийлари "Турки Бин Абдулазиз Ал-Жосир"  Саъудия Арабистонида инсон ҳуқуқларини поймол этиш ҳақидаги хабарларни нашр этувчи Твиттер ҳисобини бошқаришни ўз зиммасига олган эди-, деб иддао қилди. 

Бу жиноятни бир неча жиҳатдан таҳлил этиш мумкин.

Биринчидан, Саъудия Арабистони ҳукуматининг жиноятлари давом этмоқда. Бу жиноятлар 2015 йилда Салмон бин Абдулазизнинг подшоҳликка эришгани ва Муҳаммад бин Салмоннинг қудрат бошига келишидан кейин ўз авжига чиқди. Бу жиноятларнинг бошланиши Ўрта Шарқ минтақасида энг қашшоқ мамлакат бўлмиш Яманга қарши ҳужум қилиш дастурини беришдан бошландиким, 44 ой вақт ўтиши ва 50 минг нафар инсонларнинг ҳалок бўлиши ёки тан жароҳатлари олишлари ҳамда Яманда охирги йилларда энг оғир инсоний бўҳронни вужудга келтиришига қарамай ҳалигача давом этмоқда. Малик Салмон ва унинг ўғли Муҳаммад даврида Шайх Немир Боқир Ан-Немирни ўлим жазосига маҳкум этиш ва Мино саҳросида зиёратчиларни ўлдириш каби жиноятлар содир этилган бўлсада, аммо Америкада яшовчи саъудиялик журналист Жамол Қошиқчига қарши содир этилган жиноят дунё аҳли ва оммавий афкорни ларзага келтирди. Жамол Қошиқчининг фожеали қатли 2 октябр куни Арабистоннинг Туркиядаги консуллик биносида содир этилди. Бу жиноятга қарши халқаро жамоатчиликнинг реакцияси шу даражада эдиким, Дональд Трампнинг "ўзбошимчалик элементлари" назарияси ҳам Арабистонни ушбу жиноятдан оқлай олмади.  Қошиқчига қарши содир этилган жиноят Туркияда содир этилган бўлсада, аммо бу гал Ол-Саъуд "Турки бин Абдулазиз Ал-Жосир"-га қарши жиноят Саъудия Арабистонида содир этилди.  

Иккинчидан, Қошиқчи ва Ал-Жосирга қарши содир этилган жиноятларнинг бирбирига ўхшаши шундан далолат берадиким, Саъудия Арабистонидаги ҳозирги расмийлар ҳеч қайси бир мухолиф ва танқидчини нафақат қабул қила олишмайди, балки турли шакллар билан уларни қатл этишади. Улардан бирини 15 нафар хавфсизлик кучлари ёрдамида буғиб ўлдирса, бошқа бирини эса қийноққа солиб қатл этади. 

Учинчидан, Қошиқчи ва Ал-Жосирнинг қатли Ол-Саъуд танқидчилари ва мухолифлари учун шундай паёмни етказадиким, Арабистонда қудратнинг шакли ва моҳияти, айниқса Муҳаммад бин Салмонни танқид қилишни давом эттириш журналистларнинг жонига хатар солади.

Мидл Ист Эй интернет маркази ўтган октябр ойида Арабистон хавфсизлик расмийларидан бирининг нақлига таяниб, Муҳаммад бин Салмон "қотиллар гуруҳи"-ни ташкил  этган. Унинг маъмурияти Арабистоннинг ичида ва ташқарисида саъудиялик мухолифларни террор қилишдан иборат. Саъудия разведкаси ва ҳарбий жосусларнинг энг тажрибали 50 нафар аъзоси ушбу қотиллик гуруҳига аъзо бўлишган,-деб эълон қилди.  

Охири шундан иборатки, Америка дастури билан яратган рамзий ислоҳотларнинг айримларини  амалга ошириш билан Саъудия Арабистони ҳокимлари ўртасида ўзини фарқли  кўрсатишга уринган валиаҳд энди собиқаси бўлмаган даҳшатли қотиллик билан фарқ қилмоқда. Эндиликда, Ғарб мамлакатларидаги унинг ҳомийлари, айниқса Америкада ҳам валиаҳднинг подшолик тахтига ўтириши ҳақида жиддий шак-шубҳалар юзага келган. Ҳатто Арабистоннинг янги шаҳзодасини таништириш ҳақидаги хабарлар ҳам вужудга келган. 

Ёрлиқ