Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Исроил билан муносабатларни оддийлаштириш мунофиқлар ниқобини сидириб ташлайди
(last modified Sun, 11 Nov 2018 08:41:21 GMT )
ноябр 11, 2018 13:41 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Исроил билан муносабатларни оддийлаштириш мунофиқлар ниқобини сидириб ташлайди

Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бош котиби сӯзларига кӯра, араб давлатларининг Исроил билан муносабатларини оддийлаштириши ҳийлагарлар юзидан ниқобни сидириб ташлайди.

Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ шанба куни Бейрутда  "Шаҳид куни" -га бағишланган маросимда иштирок этганлар учун кӯрсатилган  видиоконференцияда, сионистик режими билан ҳар қандай муносабатларни қоралади ҳамда мусулмон ва араб давлатларини Байтулмуқаддасни босиб олган режимни қабул қилмасликка чақирди. 

Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ шунингдек: Муқовимат йӯли тақдирни белгилайдиган, қатъий ва изчил  бӯлиб, улкан ғалабаларни ҳадя келтиради - деди.